Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Жамоат транспортларини кондиционерлар билан жиҳозлаш ҳақида
Описание предложения
Ҳозирги кунда фуқароларимиз ҳар куни фойдаланадиган жамоат транспорт воситалари: йўналишли автобус, микро автобус, дамас ва йўналишсиз такси хизмати билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларини асосий қисми кондиционер билан таъминланмаган. Бу ўз навбатида, иссиқ кунларда фуқароларимиз учун ноқулайлик туғдирмоқда, бундан ташқари уларнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, қон босими ва бошқа касаллиги бор йўловчилар транспорт воситасидаги ҳарорат ортиб кетиши натижасида катта қийинчиликка дуч келмоқдалар. Бу ҳолатни бартараф қилиш мақсадида, йўловчиларимизга хизмат кўрсатаётган барча жамоат транспорт воситаларига кондиционерларни ўрнатишни таклиф қилмоқчиман. Кондиционерлар замонавий жамоат транспортининг ажралмас бўлаги бўлиши керак деб ҳисоблайман. Сабаби кондиционерлар транспорт соҳасининг сифати ошишига катта ҳисса қўшадиган омиллардан биридир.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда жамоат транспортларини кондиционерлар билан жиҳозлашни таклиф қиламан.
3668
Комментарии (1)
ALDANOVA FERUZA YO‘LDOSHEVNA
Мижозларсони купайиши ихтимоли мавжуд. Купинча жазирама иссик вактда одалар иссик автобусда юрмасликга харакат килишида. Тезрок иссикда манзилига шошишади. Агар автобус ичи салкин булса одамлар бемалол кетишади.
3 Октябрь 2019, 13:42

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала