Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Самарқанд шаҳар марказий чиқиндихонасини модернизация қилиш ҳақида
  • Направление:Экология
  • Дата:2019-06-25 12:10:03
  • Автор:SATTAROV ISROIL XAMRAYEVICH
Описание предложения
Самарқанд шаҳрида чиқиндихоналарни тартибга келтириш мақсадида турли тадбирлар олиб борилмоқда. Чиқиндихоналарга турли қаттиқ маиший ва хўжалик чиқиндилари учун алоҳида бункерлар қўйилмоқда. Лекин Самарқанд шаҳрининг чеккасида халқ тилида “мусоросвалка” номини олган чиқиндихонани тартибга келтиришнинг иложини қила олишмаяпти. Чиқиндиларнинг тартибсиз равишда тўкилиши оқибатида жуда катта ҳудуд ифлосланган. Атроф-муҳитга, шу жумладан, Хишрав, Кимёгарлар, Чархин шаҳарчалари жойлашган ҳудуд аҳолисининг соғлиги ва саломатлиги учун хавфли бўлган тутун ва газлар ажралиб чиқиб, атрофга тарқалмоқда. Кеч тушгач, Кимёгарлар шаҳарчасига бир келсангиз, шаҳарга ўт кетганми деб ўйлайсиз. Негаки, ҳаммаёқ кўм-кўк тутун билан қопланган бўлади. Деразаларни очиқ қолдирсангиз, уйингиз ачимсиқ тутунга тўлади. Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилишини истаймиз. Чунки атрофда 50-60 мингга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Самарқанд шаҳар ташқарисидаги марказий чиқиндихонани модернизация қилишни таклиф қиламиз.
3449
Комментарии (0)

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала