Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Автотранспорт воситасидан фойдаланиш учун талаб этиладиган мажбурий ишончнома олиш тизимини бекор қилиш ҳақида
Описание предложения
Автотранспорт воситасидан фойдаланиш учун мажбурий ишончнома олиш тизими бекор қилинса, мамлакатимиз миллий суғурта тизими ва туризм соҳаси янада ривожланган бўлар эди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ортиқча оввора бўлишлари ва ортиқча харажатларни сарфлашларининг ҳам олди олинган бўлар эди. Бугунги кунда ушбу тизим қуйидаги ноқулайликларни келтириб чиқармоқда: биринчидан, бир оила аъзолари умумий мулк бўлган автомототранспорт воситасидан эркин фойдалана олмаяптилар; иккинчидан, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ходими ёки оиланинг номига ишончнома берилган аъзосига қарамлик ҳолатининг мавжудлиги ноқулайликларни юзага келтирмоқда; учинчидан, ишончномани олиш учун ортиқча овворагарчилик ва вақт сарфланади; тўртинчидан, фукароларнинг кўпчилиги автомототранспортга меҳр қўйганини инобатга оладиган бўлсак, бу ҳолатда суғурта маданияти ривожланмайди. Хорижий давлатлар, хусусан Россия Федерациясида мажбурий суғурта тизими йўлга қўйилганлигини кўриш мумкин. Бу ҳолат бу ўз навбатида суғурта бозорининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Ушбу тартиб хорижий меҳмонларга аэропортнинг ўзида суғурта пакетини расмийлаштириб, автотранспорт воситасидан фойдаланиш имкониятини беради.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олиб, ишончнома ўрнига суғурта полисларини жорий этишни таклиф қиламиз. Бу ҳолат миллий суғурта тизимини ривожланиши ва минглаб қўшимча ишчи ўринлари яратилиши, аҳоли суғурта маданиятининг ўсишига сабаб бўлади. Натижада ижарага берувчилар ўз автотранспортларини суғурта шартномаси асосида туристлар ва юртимиз фуқароларига содда тартибда ижарага беришлари учун имконият яратилади.
7733
Комментарии (43)
FOZILOV AXROR MAXAMMATOVICH
Фикрингизни мақуллайман жуда тўғри фикр. Агарда бунинг иложи бўлса фуқаролар учун яхши қулайликлар пайдо бўлар эди.
4 Сентябрь 2018, 11:40
AYUBOV ABDIRASHIDXON IBROGIMOVICH
Менинг фикримча ишочномалар уз даврини утаб булди. Фикрни куллаб куватлайиан.
11 Август 2018, 16:37
XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH
Автомашина эгаси турмуш уртоги ва оила аъзоларига ишончнома килиб бериш хукукини бериш керак. У уз мошинасидан фойдаланишга ишончнома бериши хеч кандай муаммо тугдирмайди ку, факат давлат божи ундирилишини назарга тутмасак. Онлайн тарзда давлат хизматлари порталидан ишончнома биланкасини тулдириб, интерактив ишончнома олишни йулга куйиш керак.
10 Август 2018, 09:12
TOSHEV NODIRBEK YUSUPOVICH
Shunday qonunlar borki, ular o'zgarmayda va unga amal qilinadi. Ya'ni tabiat qonunlari. Biz tabiat qonunlariga to'liq bo'ysunamiz. Jamiyat qonunlari esa odamlar tomonidan ishlab chiqiladi. Jamiyat qonunlarining vazifasi jamiyatdagi hatti harakatlarni tartibga solish va qulaylik yaratishdan iborat deb o'ylayman. Demakki ISHONCHNOMA xalqimizga noqulaylik tug'dirayotgan ekan, qulayraq usulini taklif qilaman. Umuman ishonchnoma olish ortiqcha xarajaat va vaqt talab qiladi. bu hech kimga kerak emas
30 Июль 2018, 23:37
JALILOV NADIRDJAN SAYFUTDINOVICH
Бир оила аъзолари ўртасидаги автомобилни бошқариш ҳуқуқини олиш учун давлатга (ишончнома учун) пул тўлашнинг ўзи ғалатига ўхшайди. Шунинг учун таклифни қўллаб-қувватлайман
30 Июль 2018, 09:39

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала