Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини таъмирлаш ҳақида
Описание предложения
“Миробод деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Фарғона” шахобчасидан (халқ орасида “Рисовый бозор”) Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини янгитдан асфальт қилиш керак. Чунки бу йўл шаҳар ичидан Қўйлиқ бозорига, уёғи Тошкент вилоятига олиб борадиган ягона йўл бўлиб, охирги пайт умуман юриб бўлмайдиган даражага келиб қолди. Йўлни уйиб қўйишганига ҳам бир йилдан ошган бўлсада, асфальт ётқизишдан ҳалигача дарак йўқ. Қолаверса, Қўйлиқ бозоридаги кўприкдан ўтиб Тошкент вилоятига киришгача бўлган йўлни кенгайтириш зарур. Бу ерда ҳар куни катта тирбандлик (пробка) юзага келиб, фуқароларга кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқармоқда
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Миробод деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Фарғона” шахобчасидан Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини таъмирлаш ва Қўйлиқдаги кўприкдан шаҳардан чиқиш назорат постигача бўлган йўлни кенгайтиришни таклиф қиламиз.
3407
Комментарии (1)
MAHMUDOV XOLMATJON MUHAMMAD O‘G‘LI
OKA PANELNINYAM ASFALT QVORIWSIN
31 Июль 2019, 11:53

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала