Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Самарқанд вилояти, Ургут туманида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг филиалини ташкил этиш ҳақида
Описание предложения
Самарқанд вилояти, Ургут туманида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ёки республикамиздаги бошқа бизнес ва менежментга ихтисослаштирилган олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш керак. Бугунги кунда Ургут туманида 500 (беш юз) мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Президентимиз ташаббуси билан туманда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиб, ҳозирда туманда кўплаб хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан қўшма корхоналар ташкил этилмоқда. Бу корхоналарни юритиш учун менежмент, бухгалтер, аудиторлик йўналишидаги олий маълумотли кадрларга эҳтиёж бор. Шунингдек, туманда олий таълим муассасасининг филиалини ташкил қилиш учун имкониятлар етарли.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Самарқанд вилояти, Ургут туманида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ёки республикамиздаги бошқа бизнес ва менежментга ихтисослаштирилган олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этишни сўраб қоламиз.
4045
Комментарии (8)
QURBONOV G‘AYRAT KOMILJON O‘G‘LI
Vaziyatga qarash kerak Imkoniyatni tekishirish kerak, talabni baholash kerak, ijtimoiy so'rovnomalar o'tkazish kerak.! Shundan so'ng taklifni to'liq ma'qullagan bo'ladi.
22 Июль 2019, 21:47
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Бу боришда Республикамизнинг барча туманларида олий укув юртларининг филиалларини очиш буйича таклифлар билдирилишига ажабланмайман. Факат бино-иншоотлар билан филиал ташкил килиб булмайдику. Малакали кадрлар, профессор-укитувчиларни каердан топамиз? Чет элдан таклиф киламизми? Укув-илмий лабораториялари, моддий-техника базаси нима булади?. Ундан кура, кайси соха буйича мутахассислар туманда етишмаслиги маълум булса, олий таълим муассасаларида уша мутахассисликлар буйича туманга максадли кабул квоталарини ажратган маъкул эмасми? Авваллари хар бир туманда 2-3 тадан касб-хунар коллежларини очиб ташладик. Охири нима булди? Филиаллар очилсада шундай куйга тушмаслигига ким кафолат беради? Таълимда сифат йуколадику?
18 Май 2019, 13:47
AZAMXONOV BAXODIR SAYITKAMOLXONOVICH
маъқул таклиф.
16 Май 2019, 22:36
NEGMATOV ZOKIRJON OLIM O‘G‘LI
Juda yaxshi taklif
14 Май 2019, 11:53
RAJABOV BARNA JURAKULOVICH
Авазматов Хусайинбой Кнжабоевичга ухаб фикрлайдиган одамлар кўпайсин. Ургут тумани масъулллари мавжуд олий маълумотли ёшларни иш билан таминласин. Янги иш ўринларини яратсин. Менинг билишимча Ургут туманида олий маълумотли ёшларни сони жудаям кўп. Ишга жойлашишга келганда муаммолар мавжуд.
13 Май 2019, 14:15

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала