Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Ундирувлар тартибини такомиллаштириш ҳақида
Описание предложения
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 80-моддасида “ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар навбати белгиланган. Ушбу моддада кўрсатилган ундирув тартиби бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Негаки, мазкур моддада биринчи навбатда “бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича талаблар” қаноатлантирилиши кўрсатилган кейинги талаблар навбати билан қаноатлантирилиб борилиши белгиланган. Бироқ, бундай тартиб натижасида кўплаб ноқулайликлар юзага келмоқда. Хусусан, ташкилотларнинг солиқдан катта миқдорда қарздорлиги натижасида суднинг қарорига асосан ундирилган қарздорликлар солиқдан қарздорлик қопланмагунча, йиллар давомида ижро қилинмасдан, аниқроғи, ўз навбатини кутиб қолиб кетмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Қонунчиликда иқтисодий фаолият юритиш, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилиши кафолатланган. Мазкур қоидадан келиб чиққан ҳолда, амалдаги қонунчиликка қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича ундирувни “тегишли пропорциялар” асосида амалга оширишга доир янги қоида киритилишини таклиф қиламиз. Бу қуйидагича, яъни агар банкда бир неча инкасса талабномаси бўлса ёки ижро иш юритувида бир нечта қарздорга нисбатан ижро ҳужжати мавжуд бўлса, мавжуд пул маблағи ижро ҳужжатларининг ҳар бири бўйича ундирилган пул суммасига мутаносиб равишда тегишли фоиз кўринишида ҳисобланиб, ундирувчиларга тўлаб берилиши керак.
4461
Комментарии (4)
SHONAZAROV ISKANDARBEK NORQULOVICH
Assalomu aleykum Elmurod aka siz bilan qanday bo'glansam buladi?
7 Февраль 2019, 18:45
XUDAYBERGENOV BEXZOD BAXTIYOROVICH
Таклиф эътиборга молик. "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 134-моддасида мажбурий тўловлар бўйича талаблар иккинчи навбатда қаноатлантирилиши белгиланган, ушбу нормадан ҳам фойдаланиш мумкин. Бироқ, хорижий давлатлар қонунчилигида мажбурий тўловлар бўйича талаблар охирги навбат бўйича қаноатлантирилиши ҳақидаги қоидалар ҳам бор. Ушбу ҳолатда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг манфаатлари биринчи ўринга қўйилган. Фикримизча, 80-моддадаги навбатни тубдан кўриб чиқиш лозим.
30 Июль 2018, 10:41
XODJIMURATOV IQBOL UTKUROVICH
Яхши таклиф. Лекин, ундирувни “тегишли пропорциялар” асосида амалга ошириш тамойилини ўрнига "календарь навбат билан ундирув"ни амалга ошириш тамойилини қўллаш лозим деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, ушбу муаммони учинчи шахслар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг кредиторлик ва дебиторлик қарздорликлари тўғрисида объектив маълумот олиш тизимини яратмасдан туриб, ҳал қилиб бўлмайди. Шунингдек, банк ҳисобварақларга тўлов талабномаларни қўйиш тартибларини ҳам такомиллаштирилмаса, кредиторлар қарздорларнинг ҳисоб рақамларига давлат солиқ хизмати органлари билан тенг равишда талаб қўйиш имконияти яратилмаса, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 80-моддасига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф керакли натижани бермаслиги мумкин.
24 Июнь 2018, 11:49
SOLIYEV ELMUROD G‘ANISHEROVICH
Яхши таклиф. Мутахассислар маслахати билан бу таклифни янада бойитиб, хар томонлама уйлаб куриб, тегишли хужжатларга ўзгартириш сифатида киритса бўлади. Агар СОЛИҚ дан қарздорлик суммаси катталиги , пул тушумини йўқлиги сабабли, хисоб вароққа қўйилган солиқ тўлови талабномаси қаноатлантирилгунича бўлган муддат ичида бошқа қарздорликларнинг даво муддати ўтиб кетишига ва қарзлар тўланмай қолиб кетишига асос бўлмоқда.
8 Июнь 2018, 17:44

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала