Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


“Mening uyim” мобил иловасини яратиш ҳақида
Описание предложения
Барча коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш, амалдаги баланс, фойдаланиш шартлари ва янгиликларни билиб бориш имкониятини берадиган “Mening uyim” мобил иловасини яратиш керак. Ушбу мобил илова орқали фуқаро ўз ҳисобига тўловларни эркин равишда тўлаши, қарздорлик ҳолати ҳақида мунтазам равишда хабардор бўлиб туриши мумкин бўлади. Шунда истеъмолчилар пеня каби ортиқча тўловларни тўлашга мажбур бўлишмайди.
Целесообразность идеи / предложения
Шу сабабли, “Mening uyim” мобил иловасини яратиш ва унинг мунтазам равишда фаолият юритишини таклиф қиламан.
4142
Комментарии (13)
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
bu ilovada xisoblagich kusatgichini qoralama sifatida kiritib qarzni bilish funksiyasi bulsa yaxshi bulardi
29 Июнь 2019, 11:20
TASIBAYEV DAVRON JAKSILIKOVICH
Бу мобил дастурни факат ишлаб чикиб 6 ой ишлаб кейин тухтаб колмасинда. Кейин бу дастурдаги маълумотлар анник ва охирги маълумотлар булиши керак. Бу техник муомолар лекин шу 2 та нарса таминланса жуда зур буларди
18 Июнь 2019, 11:24
TASIBAYEV DAVRON JAKSILIKOVICH
Коммунал хизматлари буйича бир нечта ишламайдиган тизиллар яратганча 1 та дона мобил дастурини яратса булар эди. Кейин шу дастурга тулов тизимлар узлари уланади. Бу нарса кераклиги одамларда купчилигида замоновий телефонлар бор ёки болларида бор. Шунда 1 та оила кесимида олинса давлатдан, фойдаланган канча карзимиз борлигини билиб турардик
18 Июнь 2019, 11:17
RUZMETOV RASULBEK JUMANIYAZOVICH
Гоя жуда тугри ва аник максадларни кузлаб килинган, менимча хаммага фукароларга хам давлатга хам яхши булади. Факат энди давлат конунлари билан мустахкамлаб куйиш керак. Туловларни онлайн тулашда туловни кабул килишда муаммолар бор. Бартараф килса буладиган муаммолар "Узинфаком" хал килади.
17 Июнь 2019, 11:05
DJAKBAROV KADIRJAN AMINJANOVICH
Тугри таклиф, ушбу тизимда хисоблагичлар курсаткичларини хам фукаро ва ташкилотлар вакиллари электрон шакилда узлари беришлари керак. Унда мажбурий ижро ходимларига хам ортикча иш колмайди , 2-3 ойда бир хонадон ёки ташкилотга кириб хисоблагич курсаткичини текшириб куйишса етарли булади.
28 Май 2019, 11:19

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала