Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Электр энергияси учун тўловларни олдиндан тўлаган фойдаланувчиларга имтиёзлар жорий этиш ҳақида
Описание предложения
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, маиший истеъмолчилар истеъмол қилган электр энергияси учун қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлайдилар. Ортиқча пул тўлаб қўйган истеъмолчиларга-чи? Уларга ҳеч қандай имтиёзлар йўқ! Олдиндан ортиқча пул тўлаган истеъмолчиларга ҳам бонуслар ёки имтиёзлар тизимини жорий қилиш керак.
Целесообразность идеи / предложения
Шу сабабли, электр энергияси учун олдиндан ортиқча тўланган суммадан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорда пул қўшилиб турса ёки олдиндан тўланган сумма миқдорига қараб бонуслар жорий қилинса, яхши бўлар эди. Масалан, ортиқча тўланган 50 минг сўмга 20 квт-бонус, 100 минг сўмга 45 квт-бонус шунга ўхшаш кабилар. Бу, ўз навбатида, корхонага ва истеъмолчиларга фойда бўлиб, электр энергияси учун истеъмолчилар томонидан олдиндан кўпроқ тўловлар тўланишига ҳамда ортиқча қарздорликнинг олди олинишига сабаб бўлади.
4093
Комментарии (11)
SHUKUROV AZAMAT KAMARITDINOVICH
Маъкуллашга маъкуллайман аммо хозирги кунда айнан Самарканд шахрида Электр энергияси хисоблагичларини замонавий онлайн хисоблагичларга алмаштириб келинмокда. Бу хисоблагичнинг давлатга кулай томони шундан иборатки, олдиндан туловни амалга оширмасангиз КОРОНГУДА утирасиз. (Худди мобил телефонлардан фойдаланиш киби тизимдир) Туладинг свет бор (гаплашасан), туламадинг коронгуда утирасан (гаплашмайсан).
14 Июнь 2019, 23:03
AKILBEKOV RUSLAN JALALIDDINOVICH
Прикольно, да и давно пора внедрить бонусы пунктуальным гражданам. Заранее заплати - на тебе 20киловат(образно) в подарок. А где мотивация у коммунальных услуг. Народ из немгу из нехочу платят.
10 Июнь 2019, 00:38
XUDAYBERDIYEV MAXAMADJON AXMADJONOVICH
Таклиф зўр. қўллаб қуввтладим. Шу бонусига умуман электрни ўчирмайдиган қилиб беришса ҳам яхши бўларди. Ёки ҳаққи бор истеъмолчига ўз вақтида етказиб берилмаган (ограничениями, авариями ва бошқа сабаблар билан) электр учун автоматик равишда зарар тўловларини абонент хисобига ўтказилиши ҳам мақсадга мувофиқ бўларди. Етказиб берилмаган энергия миқдорини охирги истеъмол ойидан келиб чиқиб ҳисоблаш мумкин ва шуни суммасини зарар тўлови деб қабул қилинса.
25 Май 2019, 12:47
ZARIPOV ANVARBEK ILXOMOVICH
ортикча пул тулаганларга бонуслар бериш керак. яниасалан 100минг сум тулаганларга 15квт бонус. 200минг 25квт бонус берилса. олдиндан туловлар куппаяди. буни хамма коммунал сохада кулласа булади
13 Май 2019, 17:41
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Hech bilmadimda uzu 1 kvt elektr energiya davlatga 350 sumdan tushmoqda axoli hozirda 250 sum tulamoqda yani 1 kvt dan 100 sum zarar endi bu bonus !!!!!! Qilsa buladi sal keyinroq yani axoli 1 kvt ga 450 sumdan tulay boshlasa nima bulganda ham ovoz berdim baribir
12 Май 2019, 00:09

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала