Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Дунёдаги энг узун, чиройли ва “Гиннесс рекордлари китоби”га кирадиган фавворани барпо этиш ҳақида
Описание предложения
Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, сайёҳларни жалб этиш учун нафақат маданий меросимиз, миллий кийимларимиз, таомларимиздан фойдаланишимиз, шунингдек туристлар учун турли шоулар ва қизиқарли лойиҳалар ташкил этишимиз лозим.
Целесообразность идеи / предложения
Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва анҳорларда 10-20 км.лик чироқларга бой бўлган мусиқали, узундан-узун фаввораларни барпо этишни таклиф қиламан. Фавворалар дунёдаги энг узун, чиройли, инновацион шаклга эга бўлиши, бундан ташқари сувдаги чиқиндиларни тозаловчи технологиялар билан жихозланган бўлиши лозим. Шубҳасиз, агарда ушбу фавворалар мажмуи бунёд этилса, “Гиннесс рекордлари китоби”дан жой олади, анҳор бўйида аҳоли ва сайёҳлар учун янада мароқли дам олиш имконияти ортади.
4162
Комментарии (16)
XUDAYBERDIYEV MO‘YDINJON BORIBAYEVICH
Эх аттанг, уша мурожаатни урнига, уша Сиз айтган "10-20 км.лик чироқларга бой бўлган мусиқали, узундан-узун фаввораларни барпо этиш" учун сарфланган маблагни урнига Республикамизнинг чекка кишлоклари, ичимлик суви етиб бормаган худудларимизга сув олиб боришни, юртдошларимизга кулайлик яратиш таклифини берсангиз эди. Ватан барчамизники!
17 Июнь 2019, 13:40
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Бундай катта фаввора яратиш орқали 400 дан ортиқ кишини иш билан таъминлаш мумкин. Сарфланган пул бошқа давлатда бошқа фаввора яратилгунча 100 марталаб чиқади. Фавворани ичимлик сувисиз яратиш мумкин. Ичимлик суви бўлмаган Фаввора суви яна ерга қайтиб тушади. Нима муаммо. Сув йўқ бўлиб кетмеди.
7 Май 2019, 17:39
SAYDULLAYEV ZOKIRJON ALISHER O‘G‘LI
Яхши таклиф берилган. аммо хали бу нарсани амалга ошириш учун вактлирок. бундай фаввора куриш учун унинг олдидаги инфратузилмамини хам шунга мослаб барпо қишиш керак.
11 Апрель 2019, 15:10
XUDOYBERDIYEV G‘AYRAT BAXTIYOROVICH
Кани энди имкон булсаю шу фаввора курилса халкимиз ундан бахра олса
9 Апрель 2019, 23:34
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Муратов Мухаммаджон Абдураззоқ ўғли фикрларига тўлиқ қўшиламан. Республика бюджетидан бу фавворани қуриш учун кетадиган маблағга бемалол бир нечата маҳаллани ичимлик суви билан таъминласа бўлади. Оммавий ахборот воситаларидаги манбаалардан аниқки ҳали ҳам бир челак сувни пулга сотиб олиб яшайдиганлар бор
9 Апрель 2019, 18:46

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала