“Мактабгача таълим” ва “Мактаб” мобиль иловаларини яратиш ҳақида
Описание предложения
Ҳозирги кунда таълим соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар фарзандларимиз тарбияси ва билим олишларига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг тарбияси ва билим олиши жараёнини кузатиб боришни, назорат қилишни хоҳлайди. Шу сабабли фарзандларимиз таълим оладиган мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб, улардаги шароит, машғулотларнинг бориши, озиқ-овқат таъминотини видео камералар ўрнатиш орқали доимий кузатиб бориш имкониятини берадиган мобиль иловани яратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Целесообразность идеи / предложения
Таклиф шундан иборатки, ҳар бир боғча ва мактабда видео кузатув камералари қўйилсин. Фарзандларимизга қандай шароитда таомлар тайёрланади, қандай машғулотлар ўтилади ва бошқа ҳолатларни кузатиб бориш учун махсус “Мактабгача таълим” мобиль иловаси яратилиши керак. Мактабга борадиган фарзандларимизнинг фанларни ўзлаштириши, машғулотда бўлгани ёки бўлмаганлиги, ўзини тутиши каби маълумотлар ҳақида хабардор бўлиш учун “Мактаб” мобиль иловаси яратилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
563
Комментарии (5)
XALBAYEV SANJARBEK ALLABERGANOVICH
Фикрингизга кўшиламан, биринчи навбатда боғчаларга қўйиш керак.
27 Февраль 2019, 09:20
SAYFULLAYEV SARDORBEK SOTIBOLDI O‘G‘LI
Ута тугри таклиф,буни Яна бир яхши томони-укитувчининг дарс олиб бориш даражасини оширишга хизмат килади,укитувчини кузатиш укувчини кузатишда долзарброк(хозирги Кунда)
26 Февраль 2019, 17:03
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Дахшат таклиф! Ота фарзандини 5 ва 6 соат дарсини кўзатиб утирса, мактабгача таьлим муассасасида тарбияланаётган фарзандини онаси кун буйи кўзатиб утирса жуда мақбул иш бўлади. Агар оилада олти ёки ўнта фарзандлари бўлса колганларини кун буйи кузатиб утиришга фурсат етармикан. Мактабгача таьлим муассасаси тарбиячиси ва мудираси, мактаб директори ва ўқитувчилари хушёр тортаркан. Худди ҳайдовчилар фоторадарни кўрганда хушёр тортганидек.
23 Февраль 2019, 20:00
RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH
Хали бошлангич (этапларда лойиханинг жуда катта маблаг талаб этиши сабабли) камералар тугридан тугри трансляция функциясисиз ёзиб олса хам етарли. Кейинчалик тугридан тугри трансляцияни ташкил килса булади. Иложи борича бу кузатув камералари овозни хам трансляция килсин. Бу ёзувларни мактаб рахбарияти хам керакли вактда куриш имконини хам яратиш керак. Уз ходимларининг ишга канчалик ёндашаётганини мактаб рахбари хам куриб туради (агар зарурат тугилса). Ёзувлар курилманинг хажмига караб бир неча ойгача хотирада саклайдиган хам килиш мумкин.
6 Январь 2019, 17:33
RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH
Куллаб-кувватладим. Мен хам шунга ухшаш таклиф киритган эдим "Мактаб синф хоналарида кузатув камералари урнатиш тугрисида". Мактаб синф хоналарида кузатув камералари урнатилиб уларни шу синфда укийдиган укувчилар ота-оналарининг тугридан тугри куриш имконини яратиш керак менимча. Бу албатта жуда катта маблаг талаб этиладиган лойиха. Лекин агар шу нарсага эришилса дарсда утирган укувчи хам, уни ота-онаси кузатиб турганини сезиб дарсда янада фаолрок катнашишга харакат килади. Ота-она фарзандининг дарсда нима иш билан бандлигини билиб туради.
6 Январь 2019, 17:31

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

  • Недостаточно голосов

×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку