Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Бекатларга кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида
  • Направление:Безопасность
  • Дата:2018-12-05 19:15:45
  • Автор:RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI
Описание предложения
Тошкент шаҳри йўлларидаги кузатув камераларининг деярли ҳаммаси фақат ва фақат йўлга қараган, улар автотранспортларнинг ҳаракатини кузатиш учун мўлжалланган. Лекин, қоида энг кўп бузиладиган жойлардан бири - бекатлар назоратдан четда қолиб кетмоқда. Оддий мисол, айрим автобус, йўналишли таксиларнинг бекатда ҳаддан ташқари қолиб кетиши, бекатларнинг кириш қисмини тўсиб қўйиши, иккитадан қатор ҳосил қилиши, хавфли манёврлари, айрим ҳайдовчиларнинг бекатларнинг ўртасига машиналарини ташлаб кетишлари, бекатнинг исталган қисмида тўхташлари кузатилади. Камералар аввало хавфсизликни таъминласа, бошқа томондан транспорт воситаларининг тартибли ҳаракатининг гарови ҳисобланади. Бекатларга камера ўрнатилган мамлакатлар қаторига - Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Япония, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларни мисол қилиш мумкин. Камера мавжудлиги очиқчасига қоида бузилишининг олдини олади ва турли хил кўнгилсиз ҳолатларда тўғри ва керакли чораларни қўллаш имконини беради. Айрим ҳолатларда бекатлардаги ойналарнинг синганини кўрамиз ёки жамоат транспорти ҳайдовчиларининг жанжалларига гувоҳ бўламиз, камералар айнан шу масалаларни ҳал қилишда анча ёрдам беради, баъзи ҳолларда ҳатто олдини ҳам олади.
Целесообразность идеи / предложения
Шу сабабли Тошкент шаҳридаги барча автобус бекатларига ҳеч бўлмаганда биттадан кузатув камераларини ўрнатиш зарур. Бу камералар бир вақтда ҳам йўловчиларни ҳам бекатлардаги транспортлар ҳаракатини кузатиш ва қоидабузарликларнинг олдини олиш имконини беради.
3982
Комментарии (6)
RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH - salkam 28 yildan beri biz milliy qadriyat va milliy ma'naviyat kabi narsalarni o'rganishga harakat qilib kelyapmiz. Biror nima o'zgardimi? Favvora o'rnatish yoki konsertlar uyushtirish kabi ma'nisiz narsalar so'ralmadi. Shaxsiy xavfsizligimiz va jamoat transportlarini to'g'ri harakatlanishi kuzatish uchun kamera o'rnatish taklif qilinmoqda, xolos. Bu pulni havoga sovirish emas!
18 Февраль 2019, 20:57
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI хамма жойга пулни сарфлаб видео камера қуйишдан олдин, инсонлар онгу тафаккурда намунали хулқ атворли, кўчада юриш туриш маданиятини юқорига кутаришимиз керак. Қуруқ камера ўрнатган билан одамларда жамиятда юриш-туриш хулқ атвор юксак бўлмас экан. Пулларни совургандан не фойда. Пулни кам таьминланган оилаларга сарфласа жамиятдан ва давлатдан рози булур эди.
17 Февраль 2019, 16:42
RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH - kamerani qo'yishdan maqsad ham aynan shunda: bekatlar ahvolini nazorat qilish, ayrim o'zini bosa olmaydigan fuqarolar bekatlarga zarar yetkazganda ularga qarshi chora ko'rish, xavfsizlikni ta'minlash, jamoat transporti nazorat qilish va boshqalar. O'ylashimcha kameraga zarar yetkazgan shaxslarni topish ancha oson bo'ladi.
7 Февраль 2019, 00:34
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Таклифни амалиётда руёбини куриш учун ёш ўсмирларда уша ўрнатилган камера бизга, оиламга ва мени атрофимда ўраб турган одамларни қандай фойда бераётганини яхшилаб тушунтириш керак. Катта маблағ эвазига қуйилган видеокамераларни асраб авайлаш ва шикаст етказмаслик борасида қадрлаш маданиятни кучли уйғотиш керак. Ҳатто жамоавий транспорт ўриндикларини асрамайдиган, бекатлар чиқинди ташлаб, чизиб кетаётган шахслардан асраш масаласини жиддий ўйлаб кўриш керак. Таклиф яхши, лекин асраб авайлаш ва барқарорлик масаласига тўхталиб утилмаган.
6 Февраль 2019, 15:39
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Фақат маҳаллий бюджет фондларидан! Акс ҳолда соликни бутун республика тўлайди-ю, камералар факат катта шаҳарлардагина ўрнатилади.
6 Декабрь 2018, 19:45

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала