Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Валютага оид муносабатларни такомиллаштириш ҳақида
Описание предложения
Республикамизда банк-кредит соҳасини ривожлантириш бўйича жадал ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолига қатор қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, кўплаб жойларга банкоматлар қўйилиб, нақд пулни ечиб олиш имкони яратилди, валюта бозорини либераллаштириш ва унинг ноқонуний олди-сотдисини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳозирги кунда фуқаролардан банк кассаларида валюта қабул қилиниб, эркин равишда айрибошлаш амалга оширилмоқда. Бироқ бу ҳаракатлар бир томонлама бўлиб, банклар амалда фақат валюта маблағларини олиш билангина чекланиб, фуқароларга эркин равишда сотмаяпти. Шунингдек, банкларда айрибошлаш тезкор равишда йўлга қўйилмаганлиги, айрим банклар (кассалар) ҳали хам айирбошлаш билан шуғулланмаётганлиги сабабли фуқаролар “қора бозор”га мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда. Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида лицензия асосида валютани айирбошлаш фаолияти билан шуғулланишга (турғун шахобчалар орқали) рухсат бериш лозим. Мазкур фаолият натижасида “БАНК - ЯТТ - ФУҚАРО” занжири пайдо бўлади ва амалда бир қатор муаммоларни ҳал қилади. Биринчидан, иктисодиётга миллиардлаб зарар келтирадиган “қора бозор” ўз-ўзидан йўқ бўлади. Иккинчидан, барча “қора бозор” иштирокчилари фаолиятини қонунийлаштиради ва солиқ тўловчиларга айланади. Учинчидан, янги иш ўринлари яратилади. Тўртинчидан, валютанинг банкдан ташқари айланишига барҳам берилади. Бешинчидан, валюта бозорида соғлом рақобат юзага келади.
Целесообразность идеи / предложения
Бунинг учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турларига “валютани айирбошлаш” фаолиятини киритиш зарур. Шунингдек, ушбу фаолият учун солиқ ставкаларини белгилаш, бунда солиқ миқдори адолатли бўлишига эътибор қаратиш керак бўлади.
4185
Комментарии (7)
KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH
OVOZ BERILA BU TAKLIF 10.000 OVOZ YIG'SIN HAYOTIMIZGA KATTA TA'SIR QILADI.
14 Март 2019, 17:33
SALIYEV ALISHER ZAFAROVICH
Бу яхши фикр, ЛЕКИН 1. Амалдаги қонунчилигимиз бу таклифга умуман тўғри келмайди 2. Қонунчиликни бу таклифга мослаш учун камида 2 йил вақт кетади 3. Тепадагиларни "интереси" йўқ бу таклифга )))
28 Февраль 2019, 11:59
MAVLYANOV MAJID TUYCHIYEVICH
Tug'ri taklif deb o'ylayman. Hech bo'lmaganda yuridik shaxslarga o'tkazish kerak. Ammo bu amalga oshmasa kerak. "Qora bozor"dan faqat "valyutshik" manfaatdor emas shekilli
28 Февраль 2019, 09:40
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Taklifni bilmadimu menga fikrlar xilma xilligi yoqdi dustlar barcha takliflarga shu tariqa uz fikrlaringizni bildiring u maqtovmi tanqidmi farqi yuq shunchaki qarab utib ketmelik baxs munozara biz bu saytni eng qaynoq nuqtaga aylantrishimiz kerak zora yurtdoshlar bular bulmas reklama saytlarida vaqt utkazmasin
26 Февраль 2019, 23:09
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
BU JUDAYAM URINLI VA KERAKLI TAKLIF MEN QUSHILAMAN BU TAKLIFGA
25 Февраль 2019, 20:36

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала