Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


ОТМларда ягона ўқув жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳақида
Описание предложения
Ҳозирги шароитда олий таълим муассасасининг барча жараёнларини комплекс автоматлаштирмасдан бошқариш жуда қийин бўлиб, бу шартли равишда учта асосий блокка бўлинади: иқтисодий, ўқув жараёни ва иш жараёнларини бошқариш. Ҳозирда турли ОТМларда стандартлар ва технологиялар асосида олий таълим муассасалари фаолиятини автоматлаштириш учун қулай ечимлар мавжуд. Ўз навбатида, бундай тизимга эгалик қилиш харажатларини сезиларли даражада камайтиради ва замонавий таълим соҳасида амалга ошириладиган ахборот стандартларига мувофиқлигини таъминлайди.
Целесообразность идеи / предложения
Биз олий таълим муассасаларида муваффақиятли қўлланиладиган ҳужжат бошқаруви ва ўқитиш тизимининг автоматлаштирилган ягона тизимини жорий этишни таклиф этамиз. Бу тизим орқали қуйидаги вазифалар ҳал этилади: - талабаларга тааллуқли барча буйруқлар ва кўрсатмалар (ўқишга қабул қилиш, стипендия бериш, талабалар сафидан чиқариш, ўқишини тиклаш, ўқишини бошқа жойга ўтказиш, академик таътил); - электрон журнал ва электрон баҳолар дафтарчасини юритиш; - талабанинг барча ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда шахсий карталарини юритиш; - ўқув сессияларини режалаштириш ва унинг натижаларини ҳисобга олиш; - мутахассислик, йўналишлар бўйича ўқув дастурларини шакллантириш; - ўқув дастурлари асосида ўқув юкламасини тақсимлаш ва ҳисоблаш; - ўқитувчилар учун тарқатилган юклама асосида кафедра, факультетларнинг кадрлар рўйхатларини яратиш; - қабул комиссияси фаолиятини ташкил этиш - абитуриентларни рўйхатга олиш, шифрлаш; - контракт тўлайдиган талабалар учун ҳисоб-китоблар юритиш; - турли хил ҳисоботларни шакллантириш ва бошқалар; Тизим Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг стандартларини ҳисобга олган ҳолда ва айни пайтда муайян олий таълим муассасасининг ўзига хос ўқув дастурларининг хусусиятларига мослаштиришга имкон берадиган, ўқув жараёнини бошқаришни амалга оширадиган бўлиши керак. Тавсия этилаётган тизим ўқув стандартларни қўллаш орқали автоматик равишда барча ҳисоб-китобларни чиқариши ва уларни мутахассислик ҳамда ўқитиш жойлари, факультет ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда мослаштира олиши керак. Шунингдек, бу тизим талабаларни ҳисобга олиш, машғулотларни режали олиб боришни белгиловчи дарс жадвали тузиш, электрон ҳужжат айланишини амалга оширадиган бўлиши керак. Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини бошқаришни автоматлаштириш учун зарур бўлган дастурий таъминот жорий этилса, тизимдаги муаммоларни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам берган бўлар эди.
4252
Комментарии (5)
MURODOV QODIRJON PAXRIDDINOVICH
Rossiyada MAGELLAN nomli dastur yaratilgan. Bizda ham yagona bir platforma yaratish kerak...
26 Апрель 2019, 20:09
SAYFULLAYEV SHERZOD BAXTIYOR O‘G‘LI
Mazkur tizimni joriy qilish natijasida qo'g'ozbozlikning ham oldi olinadi, bundan tashqari shaffoflik ham ta'minlanadi. Natijada oliy ta'lim muassalarida haqiqatdan kuchli va yetuk bilimga ega kadrlar yetishib chiqilishiga erishiladi. Bundan tashqari pedagog-o'qituvchilarning ham vaqti sezilarli darajada tejaladi va o'z ustida ishlash uchun vaqt paydo bo'ladi. Bunday tizimni joriy qilish qolvarsa davr talabi hamdir.
30 Январь 2019, 19:19
TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH
Бунда нафақат электрон деканат балки ўқув жараёни тўлиқ қамраб олиниши керак (масалан, ректорат, кадрлар бўлими, ўқув методик бошқарма, маркетинг бўлими, кафедралар ва бошқа бўлимлар). Ягона ғазна фаолият юритаётганда бу унинг олдида ҳеч гап эмас. Фақат ҳукумат қарор қабул қилса бўлгани.
28 Январь 2019, 22:28
ALMANOV ILHOM SULTONOVICH
Юқоридаги Улубек ака(MIRZALIMOV ULUG‘BEK ARTIKOVICH)ни фикрига қисман қўшиламан. Аввало вазифаларни аниқ белгилаб олиш керак. Тизим катта, бошқарув қийин. Аввало ушбу тизимни автоматлаштиришдан аввал оптималлаштириш лозим. Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларнинг асосий мазмун моҳияти ҳам аслида шу. Тизим хаммага қулайлик келтириши, шаффоф бўлиши, ортиқча сўровномалар, жадвалларни тўлдиришни камайтириши, ҳар бир университет ва филиаллари ҳолати тўғрисида зарур маълумотларни бериши ҳамда ушбу жараён автоматлаштирилганда киритилган маълумотлар динамик ўзгариши, бошқа тизимлар билан интеграция қилиш имконияти бўлиши керак. Асосийси раҳбар ва халқ ушбу тизимга тўла ишонадиган бўлиши керак. (иш вақтини самарали ва эркин ташкиллаштиришга ёрдам бериши керак.)
28 Январь 2019, 11:13
MIRZALIMOV ULUG‘BEK ARTIKOVICH
Ўқитиш тизимининг автоматлаштирилган ягона тизимини жорий этишдан олдин вазифалар аниқ белгилаб олиш лозим. Келтирилган вазифалар фақат электрон деканат тизими ёритилган. Бу тизимлар баъзи таълим муассасаларида фойдаланилмоқда. Ўқитиш тизимининг автоматлаштирилган тизимини бу LMS (Learning Management System) вазифаси жудахам кенг хисобланади.
28 Январь 2019, 09:39

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала