Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Умумий овқатланиш соҳасида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш ҳақида
  • Направление:Здоровье
  • Дата:2018-11-08 08:46:03
  • Автор:XUSAINOV KADAM BAXTIYAROVICH
Описание предложения
Турли хил маросимлар, базмлар учун таомлар тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилмаслик ва бунинг оқибатида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Санитария-гигиена қоидалари бўйича талабларни қатъийлаштириш, бу қоидаларни қўпол равишда бузаётган тадбиркорлар, ошпазларнинг жавобгарлигини ва масъулиятини ошириш чораларини кўриш зарур.
Целесообразность идеи / предложения
Бунинг учун санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунларини қайта кўриб чиқиш керак.
3956
Комментарии (2)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Таклиф тўғри бўлган! Мен ўзим ҳам бозордаги аёллар сотаётган пиширилган балиқни еб заҳарланиб, бир ҳафта касал ётганман! Халқ назоратини кучайтириш, врачларга, тиббиёт ходимларига ҳар қандай маҳсулот ва хизматнинг истеъмолчи соғлигига зарар етказишини текшириш, аниқласа, уни таъқиқлай олиш ваколати берилиши керак.
22 Февраль 2019, 20:14
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Беш бармоқ баравар бўлмаганидек, барча умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар бирдек иш олиб боришлари мураккаб ва мантиқсиздир. Аввало ҳар бир кукарингини кериб тадбиркорман деб юрган шахсга қонунлардаги белгиланган тартиб-таомилдан кўра, виждон амри ва инсоф деган хиссиётлари кучли бўлиши керак. Сабаби шу соҳа орқали тирикчилиги ва даромадини кўраётган шахс аввало эътиқодидан ва виждонидан қурқиши керак. Таклиф саёз бўлган!
6 Февраль 2019, 15:35

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала