Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


“Ҳуқуқ” телеканалини ташкил этиш ҳақида
Описание предложения
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Ҳуқуқ ТВ” — ҳуқуқий саводхонлик телеканалини яратишни таклиф этаман. Кундан кунга қонунчилик тизими такомиллашиб, янгидан-янги қонунлар ишлаб чиқилмоқда. Ҳуқуқий телеканал аҳолини янги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириб, шарҳлаб бериши фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширади. Зеро, ҳозирда телевидение энг кенг тарқалган ахборот воситаси бўлиб қолмоқда. Шу сабабдан: - аҳолини янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида мунтазам хабардор қилиб бориш ва уларнинг малакали мутахассислар иштирокида таҳлилий муҳокамасини намойиш этиш; - ёшларда қонунларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида туркум дастурлар тайёрлаш; - фуқароларнинг ҳуқуқий саволларига жавоблар бериш мақсадида малакали ва юқори нуфузга эга бўлган амалиётчи юристлар, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида жонли суҳбатларни ташкил этиш; - истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, давлат органлари фаолиятида аҳоли учун яратилаётган имкониятлар, ўзгаришлар ва бошқалар ҳақида ахборот-таҳлилий материаллар тайёрловчи телеканални ишга тушириш мақсадга мувофиқ.
Целесообразность идеи / предложения
Бу таклиф амалга ошса, ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳар бир хонадонга етиб боради ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш имконияти пайдо бўлади.
3988
Комментарии (14)
SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI
Ha afsuski ko‘pchilik e‘tibor qaratmayapti
26 Январь 2019, 19:17
SULTANOV OYBEK ASATOVICH
Таклиф жуда яхши, лекин овозлар жудаям кам...
26 Январь 2019, 18:41
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
Мен хам канал очилиши тарафдориман, аммо баъзи телеканалларни ёпиб урнига очилсагина.
7 Январь 2019, 13:56
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Таклиф ижобий! Ушбу телеканалда кўрсатувларни қизиқарли ва одилона бўлиши борасида қабул қилинган қонунлардаги нормаларни оддий жайдари тилда тушунтириш ишларини кенгайтириш лозим. Шунингдек, бугунги кунда мурожаат этиш кўпайганлиги сабабли мурожаатларда кўтарилаётган масалалар, важлар ва талабларни қандай қонун ва қонуности ҳужжатлари асосида ҳал этилишини тушунтириб борувчи видеороликларни ҳам кўпайтиришса, жамиятда ҳуқуқий савия ошади деб ҳисоблайман. Таклиф жуда мақбул ва айни пайтда амалиётга жорий этиш керак.
29 Декабрь 2018, 18:04
SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI
Xolmatova Sarvinoz taklifdan maqsad ham siz nazarda tutgan narsalarni amalga oshirishdan iborat!
24 Декабрь 2018, 13:37

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала