Футболни ривожлантириш учун янги фонд ташкил этиш ҳақида
Описание предложения
“Умид” жамғармаси бир вақтлар иқтидорли ёшларни қўллаб, уларнинг хорижда таҳсил олиши учун имконият яратиб берган эди. Шу тажрибани футболда қўллашни таклиф қилган бўлардим. Футбол тарбияланувчилари орасидан энг иқтидорлиларини 5-10 йиллик шартнома асосида ҳозирда машҳур бўлган Европа футбол академияларида давлат гранти асосида тарбиялаш учун юбориш керак.
Целесообразность идеи / предложения
Бунда ЎФА томонидан махсус фонд тузилиб, у орқали молиялаштирилса, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман. Ҳар бир тарбияланувчи ЎФА билан шартнома имзолайди ва ЎФА келажакда тарбияланувчи учун сарфланган пулни бир неча баробар қилиб қайтариб олиш имкониятига эга бўлади. Фикримча, Европа футбол академияларидан мураббий олиб келгандан кўра, тарбияланувчиларни Европа “ҳавоси” билан тўйинтирган маъқул. Академияда унинг рақиби Месси ёки Дембелега ўхшаган иқтидорлар бўлишади. Айтайлик, ҳар йили 10 тадан ўсмирни футбол академияларига юбориб, харажат қилишни бошласак, 10 йилдан сўнг бу ишлар ўзининг мевасини беради. Агар 100 та тарбияланувчидан 5 таси юқори натижага эришса, бу ҳам моддий томондан ўзини оқлайди, ҳам ўзбек футболи ривожи учун муҳим қадам бўлади. Ҳозирда бизда қисқа муддатли лойиҳалар бор, ёш футболчиларимиз 1-2 ой хорижий академияларда тажриба алмашиб қайтмоқда. Шу лойиҳаларни узоқ муддатли қилиб, болалар футболини қўллаб-қувватласак, келажакда ўзининг ижобий натижаларини беради.
888
Комментарии (12)
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Футболни ривожлантириш бўйича зўр таклиф бор. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун клубларни ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш керак, Футолчи спиртили ичимлик ичса, тамаки маҳсулотларини чекаса, уни футболдан четлатиш ёки жарима солиш. Футболчи яхши ўйнаши учун доим спорт формасида бўлиши ва соғлом турмуш тарзини кечириши керак. Футболчиларни моддий қўллаб қувватлайдиган Фондни яратишни ҳожати йўқ менимча.
1 Март 2019, 16:20
MAVLYANOV MAJID TUYCHIYEVICH
Кўпчилик коментлар акс таъсирда ёзилибди. Туғриси футболни ривожлантириш жамғармасига турли ташкилотлардан (бюджет ва бюджетдан ташқари) мажбурлаб миллиард-миллиард пул утказдиришади, Давлат бюджетидан ҳам миллиардлаб пул сарфланади. Яна катта-катта хомийларнинг пуллари. Тиланчидан баттар бу футбол клублари. Қаерга кетаяпти ҳеч ким билмайди. Клублар фақат пул ювиш билан шуғулланади шекилли. Менинг таклифим барча юридик ва жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини англаган ҳолда мажбурий пул ўтказишга қатъий қарши туриши керак. Клублар текин нонни емасдан озроқ меҳнат ҳам қилишсин!
28 Февраль 2019, 09:56
O‘KTAMOV MURADBEK O‘KTAMOVICH
Фонд етарлича деб ўйлайман аммо бу фондни тўғри ва кимларга сарфлашни билиш керак.
21 Февраль 2019, 18:05
MAXMUDOV ZUXRIDDIN BAHODIROVICH
Umuman futbol degan sport turidan vos kechib yuborish kerak. Xaddan tashqari ko'p pul ketadi lekin natija 0
17 Февраль 2019, 17:13
SEYDULLAYEV AZAMATDIN NAJIMATDINOVICH
Бул ешнарсени анлатпайды, менимше сол байагысы болып калабереди азиз дослар
5 Февраль 2019, 12:33

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

  • Недостаточно голосов

×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку