Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш
Описание предложения
Машинаси бор одамлар яхши билади. Бизда шундай тартиб белгиланганки, оила аъзолари, яқин қариндошлар бир-бирининг машинасидан махсус ишончномасиз фойдалана олмайди. Соддароқ айтсак, битта уйда, ҳовлида яшасак ҳам мен отамнинг, отам менинг номимга расмийлаштирилган автотранспортдан фойдаланиши учун анча вақт ва пул сарфлаб ишончнома олишимиз шарт. Ака-укалар, опа-сингиллар билан ҳам худди шундай аҳвол. Бу ҳам оилавий бюджетга зарар, ҳам ҳужжат тайёрлаш учун кўп вақт сарфлайсиз. Бегона одамларга ишончнома беришни тушуниш мумкиндир, лекин ота-она боласи, ака-ука, опа-сингил бир-бирига ишончнома бериши, очиғини айтсак қадриятларимизга ҳам, менталитетимизга ҳам тўғри келмайди. 1990-йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар кўп эди. Балки ўша пайтда бу тизим ўзини оқлагандир. Лекин ҳозиргидай юртимиз инновацион жиҳатдан ривожланиб бораётган, “Хавфсиз шаҳар” тизими ишга туширилган, йўлларимизда видеокамералар ишлаб турган пайтда бунақа ишончнома бериш тартибига зарурат бормикан?
Целесообразность идеи / предложения
Aвтотранспорт воситаларидан фойдаланишда яқин қариндошларнинг бир-бирига ишончнома бериш тартибини бекор қилиш керак. Бу ортиқча қоғозбозликнинг олдини олади, оилавий бюджетга ҳам ёрдам бўлади. Ҳам ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади.
Решение компетентного государственного органа Дата: 2019-05-08 16:52:12
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг «Mening fikrim» веб-портали орқали «Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш ҳақида»ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги қарори

96537
Комментарии (161)
IBRAGIMOV SARDORBEK HOSHIM O‘G‘LI
Vakolatli davlat organinong qarori nimaga to'liq emas
3 Июль 2019, 03:35
NEGMATOV ZOKIRJON OLIM O‘G‘LI
Natijasini qachon bilamiz ???
26 Июнь 2019, 16:14
IBRAGIMOV SARDORBEK HOSHIM O‘G‘LI
Qani vakolatli organda kimdur ishlaydimi o'zi. Tirigi bormikan bu becharalani. Izoh qani o'zi 6 oyda javob yozgan bular, yana chala chulpa besh qator gap yozib qo'yibdi. Kimdur nazoratiga oladimi buni
26 Июнь 2019, 11:17
TURSUNOV BAXTIYOR ABDUG‘ANIYEVICH
Мен бу хабарни эшитиб жуда хурсанд булдим чунки менга автомабилни бошкариш учун онам томонидан расмийлаштирилган ишончномани амал килиш муддати турт кунга утганлиги сабабли менинг номимга ва онам номига энг кам иш хаккини беш баробаридан жами булиб энг кам иш хаккини ун баробари микдорида жарима белгиланиши хамда мен бошкараётган автомабил жарима майдончасига куйилиши булар хаммаси бизнинг оилавий шароитимизга салбий тасир курсатишлигини маълум киламан. Мен хоззирда жарима тулашга имкониятим йуклигини хамда биз фукороларни уйлаб шунчалик кулайликлар яратадиган давлатимиз рахбарларига катта рахматимни айтаман. Ушбу карорни тезирок чикишини илтимос килиб коламан.
17 Июнь 2019, 12:18
TEMIROV DAVRBEK NIZOMOVICH
RAXIMOV AKMAL ALISHEROVICH Аммо, ЙПХ ходимлари ишончнома талаб қилишни тўхтатсалар ҳам бўлар эди. Қонунчилик палатаси Қонун лойиҳасини тайёрлади дегани, барибир бўлади дегани. Буёғи яқинни ёритувчи чироқлар билан боғлиқ вазиятга ўхшаб қолди.
14 Июнь 2019, 13:30

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

  • Рассмотрено
Поделиться коллективным обращением
×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку