Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Шахсий енгил автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибига ўзгартиш киритиш тўғрисида
  • Направление:Безопасность
  • Дата:2018-10-06 20:50:14
  • Автор:ATAJANOV SANJARBEK SULTANNAZIROVICH
Описание предложения
Маълумки, шахсий автомашиналар, унинг эгаси доимий рўйхатдан ўтган жойдаги ички ишлар органларининг тегишли бўлимлари (ДЙҲХХ) томонидан техник кўрикдан ўтказилади. Аммо бу ҳолат айрим ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, баъзи фуқаролар касб тақозоси ёки иш фаолияти сабаб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ойлаб, баъзан йиллаб вақтинчалик бўлишига тўғри келади. Бу вақтда ушбу фуқаролар шахсий автоуловларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун доимий яшаш жойига бориб келиши зарур. Бу ўз навбатида, биринчидан, ортиқча сарсон бўлиш, иккинчидан, доимий яшаш жойига бориб келиши учун хизмат ёки иш фаолиятидан вақтинча ажралишига олиб келади. Масалан, Андижон ёки Тошкентдан Нукус ёки Хоразмга бориб автоуловни техник кўрикдан ўтказиб келиш учун камида 3 кун вақт кетади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқароларининг автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш, фуқаронинг доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, юртимизнинг барча худудларида амалга оширишга рухсат берилишини таклиф қиламан.
4753
Комментарии (20)
ALIQULOV DILSHOD RASHIT O‘G‘LI
Juda to'g'ri manashu taklifni qo'llab quvvatlayman
7 Февраль 2019, 11:20
XOLMURADOV ILXOM ABDURAXMANOVICH
Жуда ҳам тўғри таклиф. Аммо бир нарсага ҳайронман. Қуйилган таклиф жуда ҳам тўғри ва зарур бўлишига қарамасдан тўпланган овозлар кўрсаткичи паст. Ҳурматли юртдошлар бу таклифни қўллаб қувватлашга ўз ҳиссамизни қўшиш билан бир қаторда тарғибот ташвиқот ишларида ҳам жонбозлик қилиш мақсадга мувофиқ бўларди.
29 Январь 2019, 12:17
DJAPAROV FAXRIDDIN ABDUMUMINOVICH
Таклиф ўта тўғри! Саломатлик бўйича кўрикдан ўтиш учун яшаш жойингизга бормайсизку. Бу ҳам шу каби ҳолат. Ушбу техник кўрикни Давлат хизматлари маркази орқали, ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш ва ўтказиш вақти, энг яқин ўтказиш пунктига электрон навбат олишни шакллантириш лозим
28 Январь 2019, 23:28
SAFAROV JONIBEK BEKMURODOVICH
Zarur taklif berilibdi, rahmat!, menimcha ko'pchilik ushbu muammoga duch kelgan. Qo'shimcha qilib, yana bir kamchilikni keltirmoqchiman. Avtomashina texnik ko'rikdan o'tkazilayotganda haydovchidan foto-salondan avtomashina yonida tushgan suratini talab qilishayotgan ekan. Nima bu! hayron qoldim! kimga kerak bunday hisobot o'zi? bu kulguli holat emasmi? yoki haydovchi ustidan kulishmi? Tasavvur qiling: avtomashina turibdi, uning yonida haydovchi (:-() turibdi, yerda esa o't o'chirgich, sumkacha, ...lar turibdi. Xulosa o'zingizdan.
9 Январь 2019, 10:41
G‘AFUROV FIRDAVS NIYOZ O‘G‘LI
Жуда зур фикр яна шу нарсани хечкандай когозсиз булса нега олдинги тех паспорт буларди оркасига мухр хозирги тех паспорт учун 141 минг тулаймиз электрон булгани учун энди хам янги тех паспорт ва тех курик кози нимага бунча харажат хаммаси битта булсайди
9 Январь 2019, 01:00

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала