Бозорларда нархларнинг сунъий оширилмаслиги учун деҳқон бозорларини хизмат кўрсатувчи ташкилотга айлантириш ҳақида
Описание предложения
Бугунги кунда юртимиз деҳқон бозорларида мўл-кўлчилик, маҳсулотлар тўкин-сочинлигини кўрамиз. Лекин шуни айтиш жоизки, бозорларимиздаги кўплаб “уддабурон тадбиркорлар” (даллол, олибсотар) ҳалол тадбиркорликка амал қилишмайди. Бозорларда чоршанба ва якшанбадан ташқари кунларда деҳқонларни учратиш қийин. Олибсотарларнинг тартибга солинмаган фаолияти бозорга келган деҳқон ва фермерларга маҳсулотини сотишдан олдин бозордаги сунъий оширилган нархлардан хабардор бўлиб, кейин сотишига олиб келмоқда. Бу эса нархларнинг янада ошиб кетишига сабаб бўлмоқда. Кўп ҳолларда истеъмолчи маҳсулотнинг учинчи ёки тўртинчи харидори бўлмоқда. Олибсотарларнинг нархларни сунъий ошириб сотиши бозордаги нархларни ҳам ошириб юбормоқда. Улар фақат бозордаги жой ўрни учун патта тўлайдилар.
Целесообразность идеи / предложения
Таклифим: дехқон бозорларини “хизмат кўрсатувчи ташкилот” мақомига ўтказиш керак. Яъни бозорлар маҳсулот етиштирувчилардан сотиб олинган маҳсулотни истеъмолчига тўғридан-тўғри етказиши керак. Бунинг учун, деҳқон бозорларининг ишчилари сонини ошириш, мониторинг ва логистика бўлимларини ташкил қилиш лозим. Деҳқон бозори масъуллари деҳқонлар ҳамда фермерлар томонидан олиб келинган маҳсулотларни сотиш учун қулай шарт-шароитлар яратиши, бозор ҳудуди ва унга яқин жойларда омборхоналар, музлаткичлар ташкил қилиб, мева, сабзоватлар ва полиз экинларини тўғридан-тўғри аҳолига етказилишини таъминлаши керак. Натижада янги иш ўринлари пайдо бўлиб, деҳқон бозорларимизда нарх-навонинг “сунъий” ошиб кетиши олди олинади.
707
Комментарии (17)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Мен хам бозорлардаги нархларни суний равишда ошириш окибатини кураяпман. Бунинг конунда ёзилган нарсаларга риоя килиш керак. Тадбиркор узи етиштирган ва курсатган хизматга хохлаганича нарх куяди. ХИЗМАТ ва ТОВАР хакида. ОЛИБ СОТИШ хизматми ? Товарми? Мени фикримча хар бир харакатни асосланган нарх келтириб чикарувчи маноси булиши керак. Аммо САБЗИ пишиб ётганида 500 смудан олинган булса уни 1300 дан сотиш тугрими? бу дегани 130 фоиз Бу КАРОКЧИЛИК эмасми? нега бу ердагилар Собик иттфокда РОССИДАН келаган кора картошка ОВОЩНОЙ магазинга КОПЕЙКА турган. Ва очик майлонда брезент остида ётган. Ва арзон булган.
8 Январь 2019, 01:00
MAQSUDOV XAYOTILLO QODIRJONOVICH
Ex. Bu qiyin masala. Negaki bozorqo'mlar olibsotarlar faoliyatidan manfaatdor bo'lishadi. Ammo taklif ajoyib...
6 Январь 2019, 23:04
NARZULLAYEV IXTIYOR XAYRULLAYEVICH
Супермаркетлар эгалари аста секинлик билан хамма жойни эгаллаб олиб ракобат кучаяди. Хохлаган нархда товарларини сотишади. Чунки давлат уларга эркинлик беряптику.
6 Январь 2019, 16:39
MAMATKULOV NASRULLA ALIBAYEVICH
Улкан маьмурий идорага эга супермаркетлардаги каллобликларни кура билсангиз эсингизни йукотасиз Буларнинг барини курашиб йукотиб булмайди Ва карши курашиш хам мумкин эмас Чунки баттар яширин йулга утиб олади Натижади давр назоратига олиш кийинлашади Бунинг барини эркин бозор Ракобат енгиши мумкин Бошка чора хали ихтиро килинмаган Хурматли ЛОЙИХА муаллифи Сиз вакт ажратиб янгича замоновий мазмундаги ЭКОБОЗОРНИ вакт топиб куринг Эскича бозордан ва йирик супермаркетлардан афзалми ёки ахоли ва сотувчиларга нокулайми ёки камчилликларга эгами фикрни ЛОЙИХАни кайтадан шакллантиринг Сиз таклиф килаётган ЛОЙИХА хаётимиз равнакига карши!!!
8 Декабрь 2018, 04:56
MAMATKULOV NASRULLA ALIBAYEVICH
Бу лойиха самарасизлигини утмишда собик Совет тузимида узини охирги даврларда окламади ва аксинча натжада ахоли анча кийналди Нима яна уша утмишдаги маьмурий буйрукбозлик кабинетдан утириб бошкаришни кумасаясизми Олиб сотарнинг кулидан кулига ва натижада харидор туртинчи кулдан олади дейилаяпти Махсулот кабинет оркали утганда саккизта имзо оркали утиши нархнинг кескин ошиши содир булади Хурматли лойиха автори замонни оркага кайтарманг Аксинча Йирик супермаркетлага киринг нарх-навони курасиз Бу супермаркетларга кирган олифта ичи пуч сохта бойваччалар нархни суриштирмайди Супермаркет хужайинларидан бир ховучигина хакикий бойиб бойиб бормокда у жойда ишлаётган ходим хизматчи ва ишчилар бахоли кудрат бироз узини эплаб турибди Тугри каллоблар хозирги эркин бозорда хам учрайди
8 Декабрь 2018, 04:55

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

  • Недостаточно голосов

×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку