Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Андижон вилоятини кўкаламзорлаштиришда мевали дарахтлар экишни кўпайтириш ҳақида
  • Направление:Экология
  • Дата:2018-08-07 18:47:11
  • Автор:BAXTIYOROV OYATILLO OYBEKOVICH
Описание предложения
Юртимизда шаҳар ва қишлоқларимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Вилоятимизнинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланиш мақсадида хориждан келтирилаётган манзарали дарахтлар ўрнига барча туман марказлари, истироҳат боғлари, йўл бўйларини кўкаламзорлаштириш мақсадида, минг йиллардан буён юртимиз иқлим шароитига мослашиб бўлган ўрик, гилос, олча, олма, тут, узум каби мевали дарахтларни экишни таклиф этаман. Иқлим шароитига мослаштириб экилган мевали кўчатлардан олинадиган хосилнинг даромадларини агарда ҳисоб-китоб қилса, вилоятимиз бюджетига ҳам яхши фойда олиб келади. Экспорт ва қайта ишлаш саноати ривожига ҳам ижобий туртки бўлади.
Целесообразность идеи / предложения
Японияда сакура, яъни олча гуллаган даврда туристларни мамлакатга жалб қилиш учун реклама кучаяди. Олча гулини кўриш учун хориждан ҳам туристлар келади. Бизда ҳам мевали дарахтларнинг гуллаган ва ҳосил туккан даври, меваси пишган, уни териб олиш пайтларини реклама қилиб, вилоятимизга туристларни жалб қилиш мумкин.
4167
Комментарии (9)
ABDULLAYEV UMARJON ABDUG‘OPAROVICH
Мен O`zLiDeP Улугнор туман кенгаши депутатиман. Мевали кучатларни экиш таклифини тулик куллайман. Улугнор туманида хар йили катта маблаг эвазига арча кучатлари экилиб каровсиз колганидан, иклим иссиклигидан куриб кетади. Мевали кучат экилиб унга карайдиганларга мева хосилига эга килиб куйилса, мева нархлари арзонлайди ва юртимиз обод булади.
26 Октябрь 2018, 22:21
SAYDAXMEDOV SAIDISLOMXON AKBARXON O‘G‘LI
Мендан олдин фикрини баён этган "савияли ўйлаб ёзаётган фуқаро" Бозордаги қатиқчи ҳотинларни гапига ўхшап ёзилипти. Андижон вилояти Олтинкўл туманининг йўл ёқолари узумзор, Фарғона вилояти Қўқон шахрининг йўл ёқолари парникзор, Наманган вилояти Учқўрғон туманинг йўл ёқолари ёнғоқ ва олмазор. Африкада эмас ЖАННАТМАКОН ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШАЯПМАН МЕВАЛАРИ ҒАРҚ ПИШАДИГАН ДУНЁ ТАН ТОЛГАН ШИРИНЛИГИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНЛАРДА ЭГАЛЛАГАН МАМЛАКАТДА яшаб нега энди унумдор ерлардан фойдаланмаслик зарур.....
26 Сентябрь 2018, 08:46
AKRAMOV MURODJON MUTALIBJONOVICH
Сал фикр килиб сунг таклиф билдириш керак. Мевали дарахтни автотранспорт йули буйига экиш ножоиз деб хисоблайман биринчидан-бу мевалар экологик ёмон жойда яъни автомобил йули четида захарли газларни ютиб уни еган одамга факат зиён етказади (саратон касаллиги, упка касаллиги во бошкаларни чакиради) иккинчидан-машина йулини мевалар тукилиб расво килади учинчидан- мевалар тукилиб чириш окибатида хаммаёкни пашша босиб кетади шахарни санитария холати бузилади туртинчидан-болалар мева ейман деб дарахтга тош отади бу эса катта автомобил йули учун жуда хавфли бешинчидан-эгаси йук бирор фермерга ёки тадбиркорга бириктирилмаган (бириктиришни иложи йул чунки бутун йул буйидаги туп килиб экилиш урнига узун килиб экилган дарахтларга сув етказиш, парваришлаш кийин булади) экспорт килиш уёкда турсин хосил олиш хам кийин булади. Дарахт экаман деганга жой сероб биз хитойда ёки японияда яшамаяпмиз.
25 Сентябрь 2018, 12:20
SAYDAXMEDOV SAIDISLOMXON AKBARXON O‘G‘LI
ТЎҒРИ ФИКР... БАРЧА ВИЛОЯТЛАРГА ЖОРИЙ ЭТИШ ЗАРУР !!! ХАҚИҚАТДАН ХАМ БУХОРО ИМОМ БУХОРИЙ ЮРТИДУР БУХОРОГА ЧЕТ ЭЛЛАРДАН САЙЁХЛАР ТАШРИФ БУЮРГАН ВАҚТДА ХАММА ВИЛОЯТЛАРГА ЖОРИЙ ЭТИШНИ ТАКЛИФ ЭТАМАН !!!
10 Сентябрь 2018, 07:08
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Нега энди вақат Андижон вилояти, нима, бошқа вилоятлар гуллаб яшнаганми? Бизнинг Бухоро ҳам чўллаб ётибди, дарахтлар кесиляпти-ю, аммо янгилари жуда кам эктиляпти. Шу сабабли Бухоро “Яшил экология”сиз, “тош шаҳар”га айланяпти. Бу таклифни барча вилоятларга тадбиқ этилишини, тарқатилишини сўрайман.
9 Сентябрь 2018, 08:47

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала