Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


“Энг фаол газетхон” Республика танловини ўтказиш ҳақида
Описание предложения
“Энг фаол газетхон” танлови ўтказилишини таклиф этамиз. Бу ғоя “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичларини кузатиш асносида туғилди. “Энг фаол газетхон” танловининг қамрови кенг. Мазкур танловни ташкил этишдан мақсад - одамларни газета ўқишга қайтариш, фаол газетхонларни рағбатлантириш, халқ маънавиятини юксалтириш, газеталар умрини сақлаб қолиш ва узайтиришдир. Танлов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилади.
Целесообразность идеи / предложения
“Энг фаол газетхон” танлови қуйидаги ёш тоифаларида ўтказилиши мумкин: - 10 ёшдан 30 ёшгача; - 30 ёшдан - 50 ёшгача; - 50 дан юқори ёш. Шунингдек, газетхонларни энг фаол ёш газетхон, энг фаол ишчи газетхон, энг фаол фахрий газетхон-журналхон; газеталар тарғиботига кўп ҳисса қўшган энг фаол маънавиятчи; энг куюнчак ва фидойи газетхон; кўп йиллик матбуот тахламига эга газетхон-журналхон; таҳлилий ва ўқишли мақолаларни тўплаб юрган ибратли журналхон каби махсус номинациялар бўйича тақдирлаш мумкин. Ёш тоифаларига қараб, танлов ғолибларини тақдирлашда танловга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, таълим бошқармалари, касаба уюшмалари, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари ҳамкорлик қилади. Ҳудудий саралаш босқичларидан маълум бир синов орқали юқори балл тўплаган номзодлар финалда вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилишади. Якунда савол-жавоб ва суҳбатдан катта натижани тўплаган қатнашчи “Энг фаол газетхон” дея эълон қилинади. Ғолибга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашина берилиши мумкин! Фахрли ва рағбатлантирувчи ўринлар соҳибларига қимматбаҳо совғадан ташқари 5-10 номдаги газеталарга бепул обуна уюштирилади. Бу эса ўз навбатида газеталарнинг обунасига, ўқишлилигига, матбуот соҳасининг ривожига, фуқароларнинг журналистларга бўлган ишончи ва муносабати яхшиланишига беқиёс хизмат қилади. Танлов жараёнида иштирокчилар зарур шарт ва талабларни бажарадилар. Яъни тайёргарлик баҳонасида ўқувчилар, талабалар, ишчи-ходимлар, меҳнат фахрийлари ва нуронийлар Ўзбекистонда, вилоятларида, туман, шаҳарларида чиқаётган газета-журналлар ҳақида маълумотга эга бўладилар, босма нашрларнинг йўналиши, ўрни, тарихи, унда фаолият кўрсатаётган заҳматкаш ходимлар, эълон қилинаётган мақолалардан хабардор бўладилар.
3571
Комментарии (2)
ABDURAXMONOV ISMOIL ERKINOVICH
Китобхонлик танловини утказиш ва давом эттириш бу энг зур танловлардан бири деб биламан лекин газетхонлик умуман булмаган танлов мен каршиман бир йиллик обуна пулига китоб сотиб олиб кайта кайта укиш мумкин
4 Ноябрь 2018, 21:12
XAZRATOV UTKIR BAXTIYAROVICH
Gazeta va kitob òqishni maktab, kollej va institutlarda òquvchilarga hobbi qilib qóysa bòladi. Shunaqa sistema bor. Hamma òqituvchilar ham bilmaydi bu sistemani.
15 Август 2018, 20:35

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала