Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ягона интернет платформа - портал яратиш ҳақида
Описание предложения
Ҳозирда маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали кўрсатиладиган хизматлар - маълумотномалар бериш, тавсияномалар бериш, маҳалла учун долзарб муаммоларни фуқаролар орасида муҳокама қилиш ва бошқа хизматлар кўрсатишда маълум қийинчиликлар мавжуд. Чунки ҳамманинг ҳам мажлисларда қатнашишга вақтлари йўқ. Шунингдек, маълумотномалар ва тавсияномалар олишда ортиқча вақт кетиши ва таъмагирлик ҳолатлари учраб туради. Шу сабабли республикамиздаги барча маҳалла йиғинлари учун ягона интерактив интернет платформа яратиш ва бунда ҳар бир маҳалла бу платформа-порталда ўз саҳифасини яратиш имконияти бўлиши лозим. Бу платформа-сайтда маҳаллалар маълумотномаларни электрон тарзда кўрсатиши, эълонлар бериши, сайловлар ва интерактив муҳокамалар ўтказиши (мобил версияси орқали), маҳалла фуқаролари эса портал орқали ўз муаммоларини кўрсатишлари мумкин бўлар эди. Бу платформа-порталнинг яна бир афзаллиги – маҳаллалар у орқали ўз эҳтиёжлари учун хайрия маблағ тўплаши ҳамда сарфланган маблағ тўғрисида ҳисоботларни кўрсатиш имкониятларига эга бўлар эди.
Целесообразность идеи / предложения
Маҳаллалар учун ягона интернет порталнинг яратилиши натижасида маълумотлар ва тавсияномаларни ташкилотлар ўзлари интернет орқали онлайн олиш имкониятига эга бўлади. Мазкур портал орқали фуқароларнинг маҳалла ҳаётида фаолроқ иштирок этишига ҳамда МФЙ фаолиятининг шаффофлиги ҳамда жамоатчилик назоратининг ошишига имконият яратилади.
4201
Комментарии (18)
ATADJANOV XUSAN YELDASHOVICH
Куллаб-кувватлайман. Телеграм тармогида МФЙ уз группасини очиб, уз махалла фукароларига МФЙ фаолияти янгиликларини ва хисоботларини хабардор килиб турса, фукароларни саволларига жавоб бериб турса халк бундан хурсанд буларди. Махсус портал яратиб, солик туловчиларни пулларини портал яратишга сарфлаш хам шартмас.
13 Ноябрь 2018, 22:44
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
ижобий таьсир кўрсатиши қийин масала. Чунки маҳаллаларда ишловчи айрим мутахассислар портал тизимига кириб фойдаланишни пухта ўзлаштирмаган. Аввало портал яратишдан кўра маҳаллаларда ишловчи ходимларни АКТ бўйича билим ва кўникмаларини ошириш зарур. Шунингдек, чекка қишлоқларда интернет тармоғини барқарор ишлашини таъминлаш муҳим саналади. Ҳеч бир ходим ўзини шахсий смартфонига пул тўлаб маҳалла порталини ишлатмаслигини ҳам эътиборга олиш лозим. Самарали таклифни амалга ошириш учун пухта ишланган пойдевор ва барқарор ресурс лозим. Бугун ишлатиб орадан бир икки ой ишламай қолса, интернет тезлиги пасайиб узилишлар содир бўлса, ундан фойдаланувчилар осонроқ фойдаланишни билмаса унда лойиҳани амалга оширишдан не фойда. Таклифни пухта ва истиқболли қилиб ишлаб чиқилса ва тест режимида чекка маҳаллалардан бошлаб синовдан ўтказиб кейин амалиётга жорий этиш керак.
17 Октябрь 2018, 15:34
ORTIQULOV G‘OFUR YUSUF O‘G‘LI
хозирда МФЙдан маълумотномалар олиш бекор қилинди
16 Октябрь 2018, 14:20
NUNNAZAROV AMIRIDDIN QUVANDIKOVICH
Юкорида кутарилган таклифни тулик куллаб кувватлайман. Бунинг учун аввалом бор хар бир махаллага интернетдан тулик фойдаланишни хамда ЭЦП калитлари олишлиги шарт. Шунда Электрон маълумотларни хам шу ЭЦП ключлари ердамида сифатли амалга оширилади.
15 Октябрь 2018, 16:23
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
NIXOYAT BU TAKLIF AMALGA OSHDI ENDI MAXALLADAN MALUMOTNOMA SURALMEDI
5 Октябрь 2018, 08:08

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала