Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Автотураргоҳлар иш фаолиятини такомиллаштириш ҳақида
Описание предложения
Бозорлар ҳудуди ёки ён-атрофидаги автотураргоҳлардаги нарх-навони белгилаш ҳамда улардаги жавобгарликни қайта кўриб чиқиш керак. Масалан, Навоий шаҳридаги бозорлардаги автотураргоҳларда нарх 1500 сўм этиб белгиланган. Менимча бу кўп ва бу ҳолат республикамизнинг барча жойларида ҳам учраши табиий ҳол. Мисол учун, мен шахсий автомашинам билан автотураргоҳга кириб оиламни қолдириб, 10 дақиқа ҳам турмасдан чиқиб кетдим. Менимча бу суммани соатга бўлиб чиқиш керак. Дейлик, бир соати аниқ бир сумма. Ундан ташқари, автотураргоҳда “Автотураргоҳ маъмурияти автомашина ҳамда ундаги жиҳозлар учун жавобгар эмас” деб ёзилган ёзувни кўрамиз. Унда биз, фуқаролар нима учун уларга пул тўлаяпмиз? Ахир ҳар бир автотураргоҳда камида 2-3 киши ишлайди.
Целесообразность идеи / предложения
Менинг фикримча, автотураргоҳларда автотранспортни қолдириш учун белгиланган суммани қайта кўриб чиқиш, жавобгарликни ошириш, тўлов терминаллари ва видеокузатув камераларини ўрнатиш керак.
4445
Комментарии (2)
MADYOROV IZZATBEK ILXOMBOYEVICH
автотураргохларга бир кунда тушаётган пулнинг умуман хисоб китоби йўқ.давлатга тушган пулнинг арзимаган кисмини топширишади.Шуни хам алохида назоратга олинса мақсадга муофиқ бўлар эди
14 Ноябрь 2018, 16:47
NUNAZAROV DILMUROD MUKUMOVICH
Fikringizga qo'shilaman ayrim stoyankalar faqat taksilar bilan to'ladi amallab joy topib qoyasiz va chiqishda yana shunday asabbuzarlik bilan chiqib ketasiz. Videokuzatuvni stoyanka uchun majburiy qilish kerak.
26 Октябрь 2018, 22:21

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала