Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Ходимга биринчи марта интизомий жазо қўлланилмасдан олдин расмий равишда огоҳлантиришни бериш ҳақида
  • Направление:Труд
  • Дата:2018-06-29 11:19:02
  • Автор:SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH
Описание предложения
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасини қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдириш таклиф этамиз: “Агар ходим биринчи марта интизомий жазо қўллаш мумкин бўлган кичик қоидабузарлик содир этса, унга интизомий жазо эмас, балки иш берувчининг буйруғи асосида огоҳлантириш берилади. Қўпол қоидабузарликлар бундан мустасно”. Ушбу таклиф биринчи марта кичик қоидабузарлик содир қилган ходимларга интизомий жазо қўлламасдан, уларга огоҳлантириш бериш йўли билан тузатиш, ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таклиф қилинмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Таклифни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасига ўзгартиш киритиш лозим.
3964
Комментарии (5)
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
Тўғри таклиф, иложи борича жазолаш эмас, тарбиялаш йўлини тутган маъқул. Бу таклифни қўллайман.
6 Сентябрь 2018, 15:32
FOZILOV AXROR MAXAMMATOVICH
Бу таклифни қўллайман.
4 Сентябрь 2018, 11:23
UMAROV ALISHER AXMADALIYEVICH
Тўғри таклиф, иложи борича жазолаш эмас, тарбиялаш йўлини тутган маъқул. Бу таклифни қўллайман.
27 Август 2018, 22:15
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Ҳамма вақт иш берувчи яьний раҳбарни фикр ва талаблари ҳақ бўлиб келинган, меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқни қўллашда иш берувчининг манфаати устун қуйилиши одатий ҳолат, шу боисдан Меҳнат Кодексида 177-моддасида иш берувчининг бурчлари белгиланган, агар Меҳнат Кодексининг 181-моддасига шу норма тадбиқ этиладиган бўлса, 177-моддада иш берувчининг интизомий жазони қўллаш борасида бурчларини ҳам аниқ белгилаб қўйиш керак.
7 Август 2018, 12:04
QURBONOV BAXTIYOR O‘ROQOVICH
Тўғри таклиф, иложи борича жазолаш эмас, тарбиялаш йўлини тутган маъқул. Бу таклифни қўллайман.
29 Июнь 2018, 17:44

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала