Недостаточно голосов
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил қилиш ҳақида
Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ёшларининг олий таълим олишига кенг имконият яратиш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил этишни таклиф қиламан. Филиалнинг ташкил этилиши ушбу икки туман билан биргаликда, Шўманой ва Қонликўл туманлари ёшларининг ҳам олий таълим олишига қулай имкониятлар яратади.
Автор: SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH 5776
  • 8 Комментарии
Недостаточно голосов
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги белгилаб қўйилган. Ҳозирги кунда давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш, жумладан, халқ манфаатларини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш ва давлат ҳокимияти органларида шаффофликни таминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу нуқтаи назардан, давлат ҳокимияти органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида вилоят ва туман халқ депутатлари кенгашлари мажлисларини телевидение ва интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатишни таклиф қиламан. Бу орқали жамоатчилик вилоят ва туман халқ депутатлари кенгашлари мажлисларида қандай масалалар кўрилаётганлиги ва бу бўйича кенгаш томонидан қандай қарорлар ...
Автор: MO‘MINOV FARRUXBEK ABDUVAXOBOVICH 3660
  • 4 Комментарии
Недостаточно голосов
Қарши-Еттитом автомобиль йўлини янгидан қуриш ҳақида
Қарши ва Самарқанд шаҳарлари орасида А-378-сонли автомобиль йўлининг Қарши шаҳри ва Еттитом қишлоғи орасидаги қисмини таъмирлаш лозим. Қарши шаҳридан Самарқанд шаҳрига А-378-сонли автомобиль йўлидан борилса, Қарши шаҳридан Еттитом қишлоғигача бўлган йўл қисми жуда ёмон ҳолатга келиб қолган. Йўлнинг асфальт қопламаси кўп жойларидан ўпирилиб кетган ва кўп миқдорда чуқурлар (яма) мавжуд. Ушбу йўлни ҳар йили номигагина таъмирлаб кетишади, лекин ёғингарчиликдан сўнг, йўл яна илма-тешиклардан иборат ҳолатга келиб қолади. Ушбу муаммони чуқурлар (яма)ларни ямаб кетиш билангина ҳал этиб бўлмайди. Шунингдек, йўл бир томонлама бўлиб, йўл ўртасида ажратувчи тўсиқлар қўйилмаган! Иложи бўлса, ...
Автор: ISKANDAROV SAMANDAR ISKANDAR O‘G‘LI 3346
  • 1 Комментарии
Недостаточно голосов
Самарқанд шаҳар марказий чиқиндихонасини модернизация қилиш ҳақида
Самарқанд шаҳрида чиқиндихоналарни тартибга келтириш мақсадида турли тадбирлар олиб борилмоқда. Чиқиндихоналарга турли қаттиқ маиший ва хўжалик чиқиндилари учун алоҳида бункерлар қўйилмоқда. Лекин Самарқанд шаҳрининг чеккасида халқ тилида “мусоросвалка” номини олган чиқиндихонани тартибга келтиришнинг иложини қила олишмаяпти. Чиқиндиларнинг тартибсиз равишда тўкилиши оқибатида жуда катта ҳудуд ифлосланган. Атроф-муҳитга, шу жумладан, Хишрав, Кимёгарлар, Чархин шаҳарчалари жойлашган ҳудуд аҳолисининг соғлиги ва саломатлиги учун хавфли бўлган тутун ва газлар ажралиб чиқиб, атрофга тарқалмоқда. Кеч тушгач, Кимёгарлар шаҳарчасига бир келсангиз, шаҳарга ўт кетганми деб ўйлайсиз. Негаки, ҳаммаёқ кўм-кўк тутун билан қопланган бўлади. Деразаларни очиқ қолдирсангиз, ...
Автор: SATTAROV ISROIL XAMRAYEVICH 3487
  • 0 Комментарии
Недостаточно голосов
Тошкет давлат Аграр унверситетининг Фарғона филиалини ташкил этиш ҳақида
Фарғона вилояти аҳолиси азал-азалдан дехқончилик билан кун кўриб келган. Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта тайёрлаш ва экспортга йўналтириш бўйича жуда катта имкониятлар мавжуд. Аммо ҳозирги кунда вилоятимизда қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича олий маълумотли кадрлар етишмаётганлиги сабабли Тошкент давлат аграр университетининг Фарғона филиалини очишни зарур деб биламиз. Мазкур университетни тамомлаган олий маълумотли қишлоқ хўжалиги ходимлари (агроном, ўрмон хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва ҳоказо йўналишлар) вилоят равнақига катта ҳисса қўшади. Ёшларнинг иш билан таъминланишига ҳам хизмат қилади.
Автор: AXMEDOV ELYOR MIRKOBILOVICH 3749
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини таъмирлаш ҳақида
“Миробод деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Фарғона” шахобчасидан (халқ орасида “Рисовый бозор”) Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини янгитдан асфальт қилиш керак. Чунки бу йўл шаҳар ичидан Қўйлиқ бозорига, уёғи Тошкент вилоятига олиб борадиган ягона йўл бўлиб, охирги пайт умуман юриб бўлмайдиган даражага келиб қолди. Йўлни уйиб қўйишганига ҳам бир йилдан ошган бўлсада, асфальт ётқизишдан ҳалигача дарак йўқ. Қолаверса, Қўйлиқ бозоридаги кўприкдан ўтиб Тошкент вилоятига киришгача бўлган йўлни кенгайтириш зарур. Бу ерда ҳар куни катта тирбандлик (пробка) юзага келиб, фуқароларга кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқармоқда
Автор: ZAKIROV ULUGBEK RAVSHANBEKOVICH 3412
  • 1 Комментарии
Недостаточно голосов
Жаҳон стандартларига жавоб берувчи болалар онкогемотология марказини барпо этиш ҳақида
Бугунги кунда болалар ўртасида турли касалликлар, хусусан, оққон касаллиги ҳам тобора ортиб бормоқда. Бу эса болаларимизни катта хавфдан асраш учун кўрилаётган чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлигини англатади. Мамлакатимизда Болалар онкогемотология марказининг қурилиши – Ўзбекистоннинг ўз фарзандлари тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатибгина қолмай, болалар касалликларини олдини олиш борасидаги амалий ишларни янада жадаллаштиришга муносиб ҳисса қўшади.
Автор: UBAYDULLAYEV ELMUROD DILMUROD O‘G‘LI 3869
  • 1 Комментарии
Недостаточно голосов
Бозорларда ичимлик суви ичишга мўлжалланган бепул махсус жойларни барпо этиш ҳақида
Бозорларда ичимлик суви ичиш учун бепул махсус жойларни барпо этишни сўраймиз. Бу албатта, харидорлар ва сотувчилар учун қулайлик яратади. Кимнидир дўкондан сув сотиб олишга пули бўлмаслиги ёки кимгадур қадоқланган сув ёқмаслиги мумкин. Ҳар ким учун танлаш хуқуқини яратишимиз керак. Сувсиз ҳаёт йўқлигини, айниқса, ёз мавсумидаги иссиқ кунларда кўпроқ сезилади. Бундай жойларни сувни исроф қилмайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш керак ва назоратини бозор маъмурияти амалга ошириши лозим бўлади.
Автор: ABDUMO‘MINOV TEMUR SHERALI O‘G‘LI 3774
  • 3 Комментарии
Недостаточно голосов
Передать функцию сверки агрегатов транспортного средства под юрисдикцию нотариата
Как известно, действующее законодательство при переоформлении транспортных средств предусматривает поверку их нумерованных агрегатов. При перерегистрации в связи с изменением владельца, при снятии с учета сведения о транспортном средстве РЭО (МРЭО) ГСБДД сверяются с базой данных об угнанных или похищенных транспортных средствах, имеющихся в информационных центрах МВД Республики Узбекистан, МВД Республики Каракалпакстан, ГУВД г. Ташкента и УВД областей. Принимая во внимание, что переоформление транспортного средства является очень частой сделкой, а процедура сверки агрегатов не представляет сложности, предлагается упростить данную процедуру передав её в введение государственных нотариальных контор. В настоящее время ...
Автор: YULDASHEV ABDURASUL TAXIROVICH 3282
  • 2 Комментарии
Недостаточно голосов
Маҳаллаларда радиоузеллар ташкил қилиш ҳақида
Ҳозирги шиддат билан ривожланаётган замонда телевидение ёки интернет орқали биздан узоқда бўлган давлатларда қандай воқеа ва ҳодисалар юз бераётгани ҳақида тезкор хабардор бўлишнинг имкони бор, лекин ўзимиз яшаб турган маҳаллада қандай янгиликлар бўлаётганини ўз вақтида билишнинг имкони йўқ. Авваллари, туман марказидаги радиоузелдан кунда бир бор янгиликлар бериб борилар эди. Маҳаллий ҳокимият органларининг мурожаати бўлса, ҳар бир хонадонга ўрнатилган радио орқали дарров эшитишнинг имконияти бор эди. Ҳозирги вақтда маҳаллаларда тўй-хашамлар ва турли маросимларни тартибга солиш учун фуқаролар билан маслаҳатлашишда маҳалла раисларининг аҳоли билан очиқ мулоқоти учун етарли шароит йўқ. Бунинг ...
Автор: MIRZAXMEDOV BAXROMJON MUXTAROVICH 4087
  • 5 Комментарии
Недостаточно голосов
Пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида
Шаҳарларимиз кўчаларида кузатув камералари ишга тушганига мана икки ярим йилдан ортиқ вақт ўтди. Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликларнинг сони еттитага етган, лекин бу камераларнинг 90 фоиздан кўпроғи сфетафорларнинг атрофларига қўйилган. Ҳозирда камера бўлмаган жойларда, айниқса пиёдалар ўтиш жойлари (йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги)да қоидаларга риоя қилмайдиган ҳайдовчилар тобора кўпайиб кетмоқда.
Автор: MATYAKUBOV XURMAT BOLTABOYEVICH 4089
  • 8 Комментарии
Недостаточно голосов
Мультиязычные занятия с детьми в дошкольных образовательных учреждениях
Для повышения уровня знания узбекского, русского, а в идеале и английского языков предлагаю внедрить в дошкольных образовательных учреждениях мультиязычные занятия с детьми. Часть занятий и общения в течение дня на узбекском языке, часть на русском.
Автор: NAGAYEV RAVIL MELSOVICH 3780
  • 0 Комментарии
Недостаточно голосов
Маиший шовқинга қарши курашни кучайтириш ҳақида
Кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш лозим. Афсуски, турли базмлар ташкил этиш, квартираларда узоқ муддатли қурилиш ишларини олиб бориш орқали қўни-қўшниларнинг бир-бирини безовта қилиш ҳолатлари кўплаб учрайди. Одатда, майли ўтиб кетар деган қабилда муносабатда бўлсанг, шовқин-сурон янада авж олиб кетади. Қонунларимизда ушбу ҳолатларни тартибга солишга доир нормалар белгиланган бўлишига қарамай, айрим фуқаролар уларга риоя қилмай, ҳам ўзгалар тинчини, ҳам қонунларда белгиланган таъқиқларни қўпол тарзда бузмоқда. Турли хил эслатмаларни кўчаларга ўрнатиш орқали ҳам бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиб бўлмаяпти.
Автор: ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH 4406
  • 9 Комментарии
Недостаточно голосов
Олий таълим муассасалари ўртасидаги фан олимпиадаларини такомиллаштириш ҳақида
Олий таълим муассасалари ўртасидаги фан олимпиадаларини такомиллаштириш керак. Менинг таклифим шуки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олимпиада куни ҳамма иштирокчиларни тўплаб, олимпиада материалларини онлайн танлаб олиш имкониятини бериши керак. Жавобларни ҳам онлайн бериш амалиётини жорий этиш керак. Шунда иштирокчилар ўзларини ўзлари баҳолаш имкониятига эга бўлишади. Ҳозирги кунда олимпиада саволлари мезбон университетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланади ва бу ўз навбатида танловнинг адолатли ўтишига таъсир қилади. Ҳакамлар ҳайъати ҳам Олий таълим ва ўрта махсус вазирлиги томонидан белгиланиши керак. Ҳар бир босқичда иштирокчилар ишларининг Олий таълим ва ўрта махсус вазирлиги сайтига жойлаштирилиши ...
Автор: TO‘RAYEV ABBOS ATOQUL O‘G‘LI 3666
  • 3 Комментарии
Недостаточно голосов
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш ҳақида
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш вақти келди. Мамлакатимизда мазкур жараённи халқаро стандартлар ва қоидаларга мослаштириш лозим. Шу сабабли, ушбу тартибни жорий этиш ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз.
Автор: SAMIGJANOV SHERZOD ERGASHEVICH 6164
  • 16 Комментарии
Недостаточно голосов
Деҳқон бозорларига электрон таблоларни ўрнатиш хақида
Деҳқон бозорларининг ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларига электрон таблоларни ўрнатиш лозим. Мазкур таблолар орқали бозор фаолиятига доир янгиликлар, бозор маъмуриятининг ишонч рақамлари, солиқ ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчиликдаги ўзгаришлар, янги маҳсулотлар ҳақида (аксарият маҳсулотларнинг нархлари ҳам) ва бошқа маълумотлар бериб борилади. Бу орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши олди олиниб, бозордаги муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинган бўлар эди.
Автор: KOMILOVA MARG‘UBA NISHONBOYEVNA 3627
  • 2 Комментарии
Недостаточно голосов
Гурлан-Амударё темир йўл линиясини қуриш ҳақида
Хоразм вилояти Шовот туманидан Гурлан ҳамда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманлари орқали янги темир йўл қуриб, Мискин-Нукус темир йўли билан туташтиришни таклиф қиламан. Ҳозирги кунда Саратов-Тошкент ва Волгоград-Тошкент поездлари Урганчга кириши учун Нукус-Мискин-Урганч маршрути бўйлаб 200 километрга яқин ортиқча йўл юришади (Урганч яқинидан ўтиб, Мискин станциясидан яна орқага қайтади) ва йўловчилар 3 соатга яқин вақт йўқотишади. Яъни, таклиф қилинаётган йўл қурилиб, ишга туширилса, йўналиш вақти 2-3 соатга қисқаради, табиийки, бу катта иқтисодий самарадорликка эга. Бундан ташқари, Гурлан ва Амударё туманларида янги иш ўринлари яратилади. Ушбу туманларга юкларни етказиб бериш анча арзонлашади.
Автор: DJUMATOV MAKSUD SAATBAYEVICH 5737
  • 16 Комментарии
Недостаточно голосов
Жисмоний ва юридик шахсларнинг барча махсус қайд рақамларини СТИРга бирлаштириш ҳақида
Биламизки, ҳар бир ташкилотда жисмоний ва юридик шахслар алоҳида рақамлар билан қайд этилади. Масалан, солиқ бўйича СТИР, газ бўйича газ абонент рақами, электр энергияси бўйича электр абонент рақами, сув учун алоҳида абонент рақами, кадастр ҳужжатида ҳам такрорланмас алоҳида рақам, жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами ҳам паспортдан олинган 14 талик ҳисоб рақами ва ҳоказо. Ҳамма қайд қилувчи ташкилотлар деярли давлат ташкилотлари, бироқ улар билан ҳисоб-китоб алоҳида-алоҳида рақамлар орқали амалга оширилади. Бу эса барчага қийинчилик туғдирмоқда.
Автор: KOMILOVA MARG‘UBA NISHONBOYEVNA 3802
  • 11 Комментарии
Недостаточно голосов
Текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш муддатини қайта кўриб чиқиш ҳақида
Мамлакатимизда тадбиркорларнинг текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш бўйича белгиланган муддатни қайта кўриб чиқиш керак. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 54-моддаси 6-қисмида “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни уларнинг ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой ичида тенг улушларда тўлашга ҳақли” эканлиги белгиланган. Бизнинг фикримизча, тадбиркор олти ой ичида катта миқдордаги тўловни ...
Автор: ZAYNOBIDDINOV KODIRBEK TOXIROVICH 3705
  • 3 Комментарии
Недостаточно голосов
Самарқанд шаҳрида замонавий санъат саройини қуриш ҳақида
Самарқанд ўзига хос тарихи, анъаналари ва бошқа жиҳатлари билан дунёга донг таратган. Шу сабабли, йилдан-йилга вилоятга ташриф буюрувчиларнинг сони ортиб бормоқда. Самарқанд шаҳар марказида ўтказиладиган томоша ва концерт дастурлари асосан Регистон майдонида ўтказилади. Шаҳарда замонавий талабларга жавоб берадиган, минглаб томошабинларни ўз бағрига сиғдирадиган санъат саройи деярли мавжуд эмас.
Автор: MARDIYEV NODIRJON NOROVICH 3838
  • 1 Комментарии
Недостаточно голосов
×
Карта портала