Недостаточно голосов
Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўринишини жорий этиш ҳақида
Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда миллий валютамиз билан Интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда. Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади. Шу сабабли бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳ.к. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади.
Автор: XOLBOYEV ILXOM SHAVKATOVICH 5905
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
“Кўзгусимон авторақамлар” ҳам аукцион савдоларда сотилсин”
Сўнгги йилларда барча соҳалар сингари йўл ҳаракат хавфсизлиги соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, авторақамлар онлайн аукциони орқали “чиройли рақамлар” савдосининг йўлга қўйилиши бу соҳада коррупция ва таниш-билишчилик каби салбий ҳолатларни сезиларли даражада пасайтирди. Ҳозирда аукцион савдолари орқали давлат бюджетига тушган маблағлар халқимиз фаровонлиги учун йўналтирилмоқда. Бироқ баъзи “кўзгусимон рақамлар” (масалан, 717, 727, 747, 515, 171, 212, 383, 818 ва бошқалар) нима учундир аукцион савдоларига жойлаштирилмайди. Мазкур номерлар ҳам ўзига хос қийматга эга бўлиб, кўзга ёқадиган, чиройли номерлар сирасига киради. Бундай рақамларга талаб жуда юқори бўлиб, уларнинг ...
Автор: ERGASHEV BAXTIYOR NURIDDIN O‘G‘LI 4634
  • 13 Комментарии
Недостаточно голосов
Ўзбекистон Республикасининг Кадастр кодексини қабул қилиш ҳақида
Мамлакатимизда кадастрга доир муносабатларни тартибга солувчи кўплаб қонун ҳужжатлари мавжуд. Мазкур ҳужжатларнинг кўпчилиги асосан ҳаволаки нормалардан иборат бўлиб, мазкур соҳа асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган.
Автор: IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH 4051
  • 7 Комментарии
Недостаточно голосов
Ўриндиқсиз автобусларни жорий қилиш ҳақида
Бугунги кунда жамоат транспортларида аҳоли учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Бу албатта қувонарли ҳол, аммо тиғиз вақтларда йўловчиларнинг иш, ўқиш, бозор ва бошқа манзилларга етиб олишида автобуслар сиғими талабга жавоб бермайди. Бу эса ўз навбатида бир қанча ноқулайликларни юзага келтиради. Автобус йўналишлари ва уларда қатновчи автобуслар сонини ошириш каби чоралар билан бирга қўшимча тарзда эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда ўриндиқсиз автобуслардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Сабаби ўриндиқсиз автобуслар ўриндиқлиларига нисбатан кўпроқ йўловчиларни ташиш имкониятига эга.
Автор: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 3974
  • 23 Комментарии
Недостаточно голосов
Валютага оид муносабатларни такомиллаштириш ҳақида
Республикамизда банк-кредит соҳасини ривожлантириш бўйича жадал ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолига қатор қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, кўплаб жойларга банкоматлар қўйилиб, нақд пулни ечиб олиш имкони яратилди, валюта бозорини либераллаштириш ва унинг ноқонуний олди-сотдисини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳозирги кунда фуқаролардан банк кассаларида валюта қабул қилиниб, эркин равишда айрибошлаш амалга оширилмоқда. Бироқ бу ҳаракатлар бир томонлама бўлиб, банклар амалда фақат валюта маблағларини олиш билангина чекланиб, фуқароларга эркин равишда сотмаяпти. Шунингдек, банкларда айрибошлаш тезкор равишда йўлга қўйилмаганлиги, айрим банклар (кассалар) ҳали хам айирбошлаш билан шуғулланмаётганлиги сабабли фуқаролар “қора бозор”га мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда. ...
Автор: DAVRANOV ULUGBEK DJANIBEKOVICH 4176
  • 7 Комментарии
Недостаточно голосов
Нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш ҳақида
Ҳозирда нотариуслар фаолиятини тартибга солиш, соҳада шаффофликни таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш тартибини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз хизмат, ўқиш, иш ёки туризм мақсадларида хорижий мамлакатларга сафарларни амалга оширишмоқда. Мана шундай вақтларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш зарурати юзага келиб қолади. Айниқса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бу кўп кузатилади.
Автор: SATTAROV NOZIMJON ILXOMJON O‘G‘LI 3695
  • 10 Комментарии
Недостаточно голосов
Тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракати учун қўшимча йўл ажратиш ҳақида
Мамлакатимиз аҳолиси сони, мутаносиб равишда автомобиллар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу эса шаҳарлардаги айрим йўлларда тез-тез тирбандликни вужудга келтириб чиқаради. Айниқса қатнов кўп бўладиган чорраха, кўчалар кесишмаси, ўтказиш пунктларида тирбандлик бир неча юз метрдан ошиб, шошилинч ҳаракатланаётган тез тиббий ёрдам машиналарига тўсқинлик қилади. Шу туфайли тез тиббий ёрдам машиналари фойдаланиши учун алоҳида йўл ажратишни таклиф қиламан. Сабаби тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетаётган бемор учун ҳар бир дақиқа муҳим ҳисобланади. Жаҳон тажрибасига мурожаат қилсак Япония ва Канада каби давлатларда тез тиббий ёрдам машиналари учун алоҳида йўл тизими ташкил этилган. ...
Автор: SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI 3762
  • 3 Комментарии
Недостаточно голосов
Қишлоқ ҳўжалигини фидоий кадрлар билан таъминлаш ҳақида
Ёшларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқишини ошириш, уларни иш билан таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш мақсадида қишлоқлардаги мактабларда махсус агросинфларни ташкил қилиш керак. Мазкур синфларда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид билимларни бериб бориш, кейинчалик ушбу синфларни тамомлаган ёшларга ўз қишлоқларида ишлаб бериш шарти билан қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришига имтиёзлар бериш лозим. Шу орқали соҳа ривожига хизмат қиладиган фидоий, юқори малакали ва ўз ҳудудини яхши биладиган истиқболли кадрларни етиштириш керак.
Автор: MIRZAYEV SARVAR AKBAROVICH 3563
  • 2 Комментарии
Недостаточно голосов
“Мактабгача таълим” ва “Мактаб” мобиль иловаларини яратиш ҳақида
Ҳозирги кунда таълим соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар фарзандларимиз тарбияси ва билим олишларига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг тарбияси ва билим олиши жараёнини кузатиб боришни, назорат қилишни хоҳлайди. Шу сабабли фарзандларимиз таълим оладиган мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб, улардаги шароит, машғулотларнинг бориши, озиқ-овқат таъминотини видео камералар ўрнатиш орқали доимий кузатиб бориш имкониятини берадиган мобиль иловани яратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Автор: PARPIYEV BAXTIYORJON ABDUXALILOVICH 3772
  • 5 Комментарии
Недостаточно голосов
Мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилиш ҳақида
Ёшлар - келажагимиздир! Бугун мазкур тамойил асосида уларга кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Мана шундай шароитда мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилишни мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Бунинг учун ўқувчилик гувоҳномаларини ҳам жорий этиш керак бўлади.
Автор: PALVANOV UMIDBEK SULTANNOZIROVICH 5587
  • 13 Комментарии
Недостаточно голосов
Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этиш ҳақида
Ҳозирги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида аутизм ташхиси қўйилганлар ҳам бор. Хорижий давлатларда болалар аутизми билан шуғулланадиган кўплаб марказлар фаолият юритади. Бизда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидан бошқа жойда ушбу касалликка чалинган болаларни реабилитация қилишга шароит мавжуд эмас.
Автор: XODJIYEV IKRAMJAN SHAVKATOVICH 9391
  • 8 Комментарии
Недостаточно голосов
Юртимизда “Formula-1” ва “Formula-E” автомобиль мусобақаларини ўтказиш ҳақида
Бугунги кунда юртимизда спортнинг барча йўналишларини ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Formula-1” ва “Formula-E” автомобиль мусобақаларига қизиқувчиларнинг хам сони ортмоқда. Ушбу авто мусобақалар ташкил этиладиган трассалар барпо этиладиган бўлса, хорижий сайёҳларнинг янада ортишига ва Ватанимизнинг номи янада танилишига хизмат қилади.
Автор: PARPIYEV BAXTIYORJON ABDUXALILOVICH 4117
  • 8 Комментарии
Недостаточно голосов
“Бизнес телеканали”ни ташкил этиш ҳақида
Бугунги кунда юртимиз тадбиркорларининг фаолиятини тўлиқ ёритадиган, бизнес сирларини ўргатишга ихтисослаштирилган, тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирадиган махсус телеканал мавжуд эмас. Агар тадбиркорлик соҳасига бағишланган махсус телеканал ташкил этилса ва унинг дастурлари фақат шу йўналишда бўлса, тадбиркорлар бир-бирларини янада яқинроқ танишарди, маҳсулотларни реклама қилиш учун қулайлик бўларди. Махсус телеканал орқали ўз маҳсулотларини ва ишлаб чиқариш жараёнларини эфирга узатишлари мумкин бўлади. Бу телеканалнинг ташкил этилиши хорижий инвестицияларни ҳам кенгроқ жалб этишга, хорижлик тадбиркорларнинг эътиборини янада тортишга хизмат қилиши мумкин.
Автор: PARPIYEV BAXTIYORJON ABDUXALILOVICH 3969
  • 5 Комментарии
Недостаточно голосов
Мактабларга кириш ва чиқиш жойларида йўлнинг қатнов қисмидан тротуарни бетон тўсиқлар билан ажратиш ҳақида
Кўплаб мактаблар автомобиль йўлларининг четида жойлашган. Уларнинг кириш ва чиқиш қисми бевосита йўлнинг ҳаракат қисмига туташади. Бу мактаб ўқувчилари учун хавфни юзага келтириши мумкин. Қолаверса, кўплаб автомобиль ҳайдовчилари транспорт воситаларини мактабларга яқин жойларга тўхтатишади. Бу ҳолат мактаблар атрофида тирбандликни келтириб чиқариши билан бирга ўқувчиларга дарс-машғулотлари давомида ноқулайликларни юзага келтиради.
Автор: ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH 3658
  • 0 Комментарии
Недостаточно голосов
Тошкент шаҳрида дренаж тизимини такомиллаштириш ҳақида
Тошкент шаҳар дренаж тизими бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Хусусан, ариқлар фақат катта йўлларнинг ёқаларида сақланиб қолган бўлиб, маҳаллалар ичидаги ариқлар бузиб ташланган. Натижада дарахтларни суғориш ёки кундалик тозалаш ишлари учун ичимлик сувидан фойдаланишга тўғри келади. Шунингдек, ёмғир ёғса ички йўллардан умуман юриб бўлмайди.
Автор: ISRAILOV AZIMJON AKBAROVICH 3513
  • 4 Комментарии
Недостаточно голосов
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари раисларини сайлашни такомиллаштириш ҳақида
Маҳаллани бошқаришда раисларнинг роли катта. Маҳалла раисларини сайлаш учун биринчи навбатда номзоднинг руҳий соғломлигини текшириш, оилавий аҳволини тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда ёш цензини 65 ёш этиб белгилаш керак. Чунки аҳолини бошқариш учун шахс жисмонан ҳамда маънан соғлом бўлиши, ўз оиласининг тинчлиги, осойишталигини таъминлай олган бўлиши керак. Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзод маҳалладагиларни ҳам ўз ортидан етаклай олади.
Автор: QULDOSHEV JAVLONBEK QODIROVICH 4130
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
“Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ҳақида
Республикамизнинг ҳар бир ҳудуди узоқ вақт давомида шаклланган ўзига хос урф-одатларига эга. Барча оилавий маросим ва тадбирлар мана шу одатлар асосида ўтказилади. Бироқ, сўнгги вақтларда мазкур маросим ва тадбирлар кераксиз дабдаба, ортиқча сарф-ҳаражатлар билан ўзгариб кетмоқда. Маҳалла вакиллари, хотин-қизлар қўмитаси ва кенг жамоатчилик томонидан аҳоли ўртасида бу борада кўплаб тушунтириш ишлари амалга оширилаётган бўлсада, мазкур масалада республика миқёсида амал қиладиган қонун даражасидаги ҳужжатнинг йўқлиги тўй ва маросимларни маромида ўтказишни тартибга солишга имкон бермаяпти.
Автор: BOBOJONOV A’ZAM AZAMAT O‘G‘LI 4153
  • 19 Комментарии
Недостаточно голосов
Ташкилотларда фаолият кўрсатувчи касаба уюшмаси раислари ваколатларини кенгайтириш ҳақида
Бугун юртимизда фаолият кўрсатаётган ташкилотлардаги касаба уюшмалари раисларининг айримлари аслида қандай вазифани бажаришлари кераклиги тўғрисида тушунчага ҳам эга эмас. Ўз вазифасини англамаган ва соҳасига доир меъёрий ҳужжатлардан бехабар шахслар касбий фаолият жараёнида ўзгаларнинг меҳнат жараёнларига доир ҳуқуқларини етарли даражада ҳимоя қила олмаслиги табиий ҳолатдир.
Автор: SHAMSIDDINOV SHAHBOZ SHUHRAT O‘G‘LI 4498
  • 27 Комментарии
Недостаточно голосов
Умумий овқатланиш соҳасида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш ҳақида
Турли хил маросимлар, базмлар учун таомлар тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилмаслик ва бунинг оқибатида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Санитария-гигиена қоидалари бўйича талабларни қатъийлаштириш, бу қоидаларни қўпол равишда бузаётган тадбиркорлар, ошпазларнинг жавобгарлигини ва масъулиятини ошириш чораларини кўриш зарур.
Автор: XUSAINOV KADAM BAXTIYAROVICH 3944
  • 2 Комментарии
Недостаточно голосов
Бекатларга кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида
Тошкент шаҳри йўлларидаги кузатув камераларининг деярли ҳаммаси фақат ва фақат йўлга қараган, улар автотранспортларнинг ҳаракатини кузатиш учун мўлжалланган. Лекин, қоида энг кўп бузиладиган жойлардан бири - бекатлар назоратдан четда қолиб кетмоқда. Оддий мисол, айрим автобус, йўналишли таксиларнинг бекатда ҳаддан ташқари қолиб кетиши, бекатларнинг кириш қисмини тўсиб қўйиши, иккитадан қатор ҳосил қилиши, хавфли манёврлари, айрим ҳайдовчиларнинг бекатларнинг ўртасига машиналарини ташлаб кетишлари, бекатнинг исталган қисмида тўхташлари кузатилади. Камералар аввало хавфсизликни таъминласа, бошқа томондан транспорт воситаларининг тартибли ҳаракатининг гарови ҳисобланади. Бекатларга камера ўрнатилган мамлакатлар қаторига - Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Япония, Буюк ...
Автор: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 3973
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
×
Карта портала