В процессе голосования
Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақида
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд. Шу туфайли, ҳудудларда аҳолини бошқарадиган ҳокимларни халқнинг ўзи танлаши ва сайлаш амалиётини жорий этиш зарур. Шундагина ҳокимларимиз халқ дардини эшитади, у билан бирга ишлайди. Муҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган вазифа ва топшириқларини бажаришда ҳам ...
Автор: XOLIQOV AFZAL ISLOMOVICH 25481
  • 108 Комментарии
Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатларининг ижтимоий тармоқларда каналларини очиш ҳақида
Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатлари амалдаги қонунчилик, бўлаётган ўзгаришлар, сайлов округида олиб бораётган ишлари ва режалари ҳақида маълумот бериш, сайловчилар билан доимий алоқа қилишни таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқларда ўз каналларини очишларини истар эдик. Аксарият депутатлар очишган, бироқ кўпчилик депутатларни сайловчилари билишмайди, унга қандай боғланиш йўлларини топиша олмай сарсон бўлишмоқда.
Автор: SHOISMATOV SHOIKROM ZAFARULLA O‘G‘LI 238
  • 1 Комментарии
Янги қурилаётган бино-иншоотлар ва турар-жой мажмуаларида велотураргоҳларни қуришни мажбурий этиб белгилаш ҳақида
Ҳозирги кунда автомобиль йўлларида ҳаракат кўпайиши оқибатида шахсий транспорт воситасида қисқа масофага бориб келиш ўзини оқламайди, бу янада тирбандликларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат бошқа арзонроқ ва камчиқим транспорт воситаларига (яъни велосипед, самокат ва ҳ.к) эҳтиёжни тобора оширмоқда. Аммо, кўп қаватли уй-жойларда бугун велосипедни сақлашнинг имкони йўқ. Таклифим шуки, эски ва янги қурилаётган барча кўп қаватли уйларда ёпиқ (том ва панжара) велотураргоҳлар қуришни мажбурий қилиш керак.
Автор: SHUXRATOV AZAMAT SHUXRAT O‘G‘LI 579
  • 6 Комментарии
Магистратурада ҳам бир нечта йўналиш бўйича ҳужжат топшириш амалиётини жорий этиш ҳақида
Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичига абитуриентларнинг бир нечта йўналишлар бўйича ҳужжат топшириб, танловда иштирок этиш тартиби жорий этилди. Мазкур тартибни магистратура йўналишлари учун хам тадбиқ этиш керак. Шунингдек, магистратурага ҳам ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш амалиётини йўлга қўйиш кўплаб қулайликларни яратган бўлар эди.
Автор: FAYZULLAYEV ASLBEK ULUG‘BEK O‘G‘LI 5610
  • 5 Комментарии
Андижон шаҳар Янги бозор ҳудудидаги Бобуршоҳ кўчасида пиёдалар учун ер ости ўтиш йўли ёки осма кўприк қуриш ҳақида
Андижон шаҳар Янги бозор ҳудудидаги Мумтоз ва Холис савдо марказлари жойлашган Бобуршоҳ кўчаси кесишмасида пиёдалар учун ер ости ўтиш йўлини ташкил этиш керак. Холис ва Мумтоз савдо марказлари олдида Бобуршоҳ кўчасида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида тартибсизлик жуда юқори. Бу жойда светофор узлуксиз ишлаб туради, лекин транспорт ҳамда пиёдалар оқимининг кўплиги сабабли доимий тирбандлик юзага келади. Шу мақсадда, ушбу кўчада пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун ер ости йўли ёки осма кўприк қуриш керак. Ушбу иншоот қурилса, аҳоли учун қулайлик яратилган бўлар эди. Кўчадаги тартибсизлик ва тирбандликларни олди олинган бўлар эди.
Автор: QORACHAYEV NODIRBEK MAXAMATOVICH 253
  • 1 Комментарии
×
Карта портала