Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Умумий кир ювиш хизматларини ташкил этиш керак
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда ичимлик суви муаммоси борган сари долзарблашиб бормоқда. Сувни қайта ишлаш ва қайта тозалаш харажатлари ҳам борган сайин ортиб бормоқда. Бунинг устига ҳатто пойтахт вилоятида ҳам ичимлик суви етиб бормаган етарлича аҳоли турар жойлари мавжуд. Ичимлик суви етиб бормаган аҳоли пунктларидаги муаммоларни енгиллаштириш ва ичимлик суви сарфини тежаш мақсадида бир неча маҳаллалар марказида пулли хизмат кўрсатувчи кирхоналар ташкил килишни таклиф қилмоқчиман. Ичимлик сувисиз пунктларга яқин жойларда кирхоналарни ишга тушириш муҳим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ҳаммага маълумки, сувни тозалаш харажатлари жуда катта маблағ талаб этади. Кийимларни ювиш учун эса, ичимлик сувидан кўра арзонроқ ва ювишга кўпроқ мос келувчи сувни ажратиш экологияга ва мамлакат иқтисодиётига фойда бўлади. Кирхонадан фойдаланганлик ҳақи ҳисобига барча харажатлар қопланади. Кирхонанинг ўзида сувни қайта тозалаш ҳам нисбатан арзонроқ бўлади. Агар муаммо ҳал қилинмаса яқин 10-15 йилда муаммо кўлами ошади ва янада жиддийлашиши мумкин
5124
Изоҳлар (17)
ALIXODJAYEV BAXTIYOR BAXADIROVICH
MO‘MINOV MO‘MINJON HIKMAT O‘G‘LI KUCHKAROV NODIR KOBILJANOVICH ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH Сизлар ичимлик суви етиб бормаган жойларда булганмисизлар? Шундай жойда яшаб курганмисизлар? Шахарда барча кулайлиги бор уйда яшаб юрганлар уз фикрини билдиришдан олдин бироз уйлаши керак! Окава сувларни кандай тозалашлигини билиши керак! Сизлар сув борасида нимани биласизлар??? Экологик муаммоларни, ер юзида катта кисми сувсиз кийналаётганини ва бу муаммо борган сари авж олаётганини биласизлар-ми? Билмасангиз, аввал урганиб чикинглар! Экология бу давлат уз назоратига олиши керак соха, оддий халк бу борада бирон нима кила олмайди!
30 Июнь 2018, 18:05
ABITJONOV SA’DULLA SOBITJONOVICH
Taklifni maqullamayman
8 Июнь 2018, 09:18
MO‘MINOV MO‘MINJON HIKMAT O‘G‘LI
Кирхона очиш учун бизда ҳеч қандай тақиқ жорий этилмаган. Бемалол ўзингиз тадбиркор сифатида очсангиз бўлаверади.
1 Июнь 2018, 14:43
KUCHKAROV NODIR KOBILJANOVICH
каршиман! кир ювишни ташкил килиш давлатни иши эмас. тадбиркорлик килиб очинг узингиз.
23 Май 2018, 17:45
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
ИКЛИНЧИДАН КИР ЮВИШДА ИЧИМЛИК СУВИ ЭМАС БАЛКИМ ТЕХНИК СУВ ХАМ ИШЛАТИЛСА БУЛАВЕРАДИ!
21 Май 2018, 22:58

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси