Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқиш жараёнида
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги “Мукофотлар” рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги Президентимиз муносиб равишда тақдирланиши керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини белгилаш ва олий нишон – “Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Президентликка сайланганларидан сўнг қисқа муддат ичида халқимиз ва давлатимиз олдида қаҳрамонона жасоратлар кўрсатди ва ушбу давлат мукофоти билан Президентимизни тақдирлаш - халқимизнинг олий бурчидир. Шу муносабат билан, Сизларга чуқур ҳурмат билдириб, одилона ва оқилона, ҳар доимгидек халқимиз учун мақбул бўладиган қарор қабул қилишларингизга тўлиқ ишонган ҳолда, Юртбошимиз, элимизнинг фахри - Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини беришни таклиф этамиз.
46313
Изоҳлар (18231)
NISHONOV SUBHONALI TURAYEVICH
УШБУ ТАКЛИФНИ ҚУЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМАН!
29 Март 2024, 17:35
XAYBULLAYEV ASAN RIZAYEVICH
Бундай унвонлар берилиши президент имиджига ва унинг халк орасидаги мавкейига негатив тасир утказади деган фикрдаман. Бундай холатлар фукароавий демократии Давлат рахбарлари орасида кузатмаганман.
30 Октябрь 2023, 21:29
XASANOV TIMUR AZIMOVICH
Bunga qarshiman
11 Июль 2023, 12:46
ABULFAYZOV A’ZAM AXATOVICH
Мен Улуг Ватан уришига катнашган куплар боболаримиз бекрордан бекор улиб кетганларини енди енди тушуб етиб бораепман. Нега дегеанда хозирги Россия СССР ни мерос деб кабул килиб олди. Бизлардан чикган какнча канча олимларимиз ихтиро этган технологиялар илмий ишлар Москвада колиб кетган уларни хар бири мумкин энг киммат нархларда сотиш мумкин эди еки узимизга ишлаб чикиш мумкин эди. Хозирги кундаги униберситет ва институтларни муаллимари кайтадан имтихон билан ишга олиб ойликларни кутариш ва тест эмас сухбат асосида укишга талабаларни кабул килар эдим. Чунки видеокамера бор.
17 Июнь 2023, 21:06
ISKANDAROV RUSTAM TANGIRKULOVICH
Бу шарт эканми Президент лавозими етади менимча.
18 Май 2023, 14:54

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси