Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақида
  • Номер:69-s-p/18
  • Дата:2018-04-27 13:43:13
  • Автор:IBROHIM NOROV BURXONOVICH
Описание предложения
Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги “Мукофотлар” рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги Президентимиз муносиб равишда тақдирланиши керак.
Целесообразность идеи/ предложения
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини белгилаш ва олий нишон – “Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Президентликка сайланганларидан сўнг қисқа муддат ичида халқимиз ва давлатимиз олдида қаҳрамонона жасоратлар кўрсатди ва ушбу давлат мукофоти билан Президентимизни тақдирлаш - халқимизнинг олий бурчидир. Шу муносабат билан, Сизларга чуқур ҳурмат билдириб, одилона ва оқилона, ҳар доимгидек халқимиз учун мақбул бўладиган қарор қабул қилишларингизга тўлиқ ишонган ҳолда, Юртбошимиз, элимизнинг фахри - Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини беришни таклиф этамиз.
13033
Комментарии (1629)
XURSHID RAVSHANOV ABDUNABIYEVICH
ЎзХДП Сурхондарё вилояти Бойсун туман Кенгаши депутатлари Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевни ҳақиқий маънодаги халқпарвар комил инсон сифатида ушбу юксак унвонга муносиб номзод деб билади ва қўллаб-қувватлайдилар.
24 Май 2018, 06:14
OLIMJON XAYDAROV ODILOVICH
Òzining Prezidentlik faoliyatini xalq farovonligi, inson manfaatlari, diniy baģrikenglik, millatlararo totuvlik yòlida sitqidildan bajarayotgan hurmatli Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevga ,,Òzbekiston Qahramoni" unvonini berish tashabbusini ÒzLiDeP Farģona viloyati Qòshtepa tuman kengashi nomidan, ÒzLiDeP Qòshtepa tumani Kelajak Deputatlari deputatlik guruhi nomidan, ÒzLiDeP Qòshtepa tuman Boltakòl BPT nomidan tòliq qòllab-quvvatlayman.
24 Май 2018, 05:42
ILXOM ISLOMOV NUSRATILLOYEVICH
Men O'zLiDeP Navoiy viloyat, Nurota tuman kengashining deputatlik guruhi ijrochi kotibiman. Muhtaram Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni vatani oldida, xalqi oldida qilgan xizmatlarini qancha ezozlasak, qancha taqdirlasak shuncha kam. Bu inson chinakkam oliyjanob, xalqparvar, millatsevar inson. Olloh aziz boshlarini omon asrasin. Shavkat Miromonovich Mirziyoyev nafaqat "O'zabekiston Qahramoni " balki "Dunyo Qahramoni" degan bo'lardim.
24 Май 2018, 04:52
RUSLAN TNI‘BEKOV WONGARBAEVICH
Мен O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ижрочи котиби сифатида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақидаги таклифни маъқуллайман.
24 Май 2018, 00:50
SARVAR ABDULLAYEV ILXAMOVICH
ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши аппарат раҳбари: Президентимизга “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий даражадаги мукофотини бериш таклифни партиямиз депутатлари ва аъзоларимиз билан ҳамжиҳатликда қўллаб қувватлаймиз.
24 Май 2018, 00:40

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

Окончание голосования через: 79 дней

Поддержите это коллективное обращение

Поделиться коллективным обращением
×
Карта сайта
Внимание! Портал работает в тестовом режиме!
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку