Культура и спорт
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида
Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Автор: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 65841
  • 327 Комментарии
На рассмотрении
Навоий шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Навоий филиалини очиш тўғрисида
Навоий вилояти табиий ресурсларга бой ҳудуд бўлиб, вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2008 йилда вилоятда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилиб, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Сингапур каби хорижий ҳамкорлар билан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда жойлашган саноат корхоналари ва бошқа давлат ҳамда хусусий ташкилотлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда. Олиб келинаётган технологияларнинг кўпчилиги интеллектуал тизимларга асосланган, яъни компьютерлар бошқарувида ишлайди ва бу, ўз навбатида, ҳудудда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни талаб қилади. Шунинг учун, Навоий шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ...
Автор: IBRAGIMOV ALIMJAN ARTIKBAYEVICH 13307
  • 23 Комментарии
Рассмотрено
Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилиш ҳақида
Шаҳрисабз шаҳрида олий таълим муассасасининг мавжуд эмаслиги ҳудуд ёшларига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Статистик маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти ёшларининг олий ўқув муассасаларига кириш рейтинги қониқарли эмас. Бу ҳолат келгусида вилоятда олий маълумотли мутахассисларнинг етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Республикамизнинг кўплаб вилоятларида вилоят эҳтиёжини қондира оладиган олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилган. Шаҳрисабзга шаҳар мақоми берилганлиги, унда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ва вилоятнинг истиқболини эътиборга олиб, Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилишни таклиф қиламиз. Шаҳрисабз академик лицейининг 720 ўринли ўқув биноси ва 100 ўринли ётоқхонаси филиал моддий техника базасининг асоси ...
Автор: G‘ANIYEV ABDUQAHHOR GADOYEVICH 12021
  • 21 Комментарии
Рассмотрено
×
Карта портала