Законодательство
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини рақамли технологиялар (планшет) воситасида аниқлаш ва ушбу ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликни қўллаш амалиётини бекор қилиш ҳақида
Бугунги кунда турмуш ташвишлари билан бўлиб аксарият ҳолатларда ҳайдовчилар муайян ҳужжатларни уйда ёки ишда қолдирган ҳолда транспорт воситасини ҳайдашига тўғри келиб қолади. Бироқ ушбу ҳолатда ДЙҲХХ ходимлари томонидан ҳайдовчига жарима солинади. Шу сабабли, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига замонавий рақамли технологияларни жорий этиш керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи 135-моддаси 1-қисмига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш мақсадга мувофиқ: “Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, агар мазкур ...
Автор: URINOV SHERZOD SHARIPOVICH 89098
  • 217 Комментарии
Рассмотрено
Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида
Сўнгги вақтларда ДЙҲХХ ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчиликлар ортиб кетмоқда. Буни ижтимоий тармоқлардаги лавҳалардан кўрса ҳам бўлади. Бунинг асосий сабабларидан бири бу автомашина суғуртасининг йўқлиги ёки вақти ўтиб кетганлиги бўлмоқда. Суғурта йўқ ёки вақти ўтиб кетган бўлса, машина жарима майдонига қўйилмоқда. Энди савол туғилади, бундан кимга ва нима фойда? Ўша ҳолатни жойида баённома тузиб, ҳайдовчининг яшаш манзилига юборса нима ўзгаради? Бунинг оқибатида ҳайдовчини вақти кетмоқда, ДЙҲХХ ходими билан тортишув ва жанжаллар юзага келмоқда. Дам олиш кунлари бўлса, машина 2-3 кунлаб жарима майдонида қолиб кетяпти. Андижон ёки Сурхондарёдан Тошкентга келган ...
Автор: IKROMOV UMID XAMITOVICH 65993
  • 99 Комментарии
Рассмотрено
Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақида
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд. Шу туфайли, ҳудудларда аҳолини бошқарадиган ҳокимларни халқнинг ўзи танлаши ва сайлаш амалиётини жорий этиш зарур. Шундагина ҳокимларимиз халқ дардини эшитади, у билан бирга ишлайди. Муҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган вазифа ва топшириқларини бажаришда ҳам ...
Автор: XOLIQOV AFZAL ISLOMOVICH 42243
  • 154 Комментарии
Рассмотрено
Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш
Машинаси бор одамлар яхши билади. Бизда шундай тартиб белгиланганки, оила аъзолари, яқин қариндошлар бир-бирининг машинасидан махсус ишончномасиз фойдалана олмайди. Соддароқ айтсак, битта уйда, ҳовлида яшасак ҳам мен отамнинг, отам менинг номимга расмийлаштирилган автотранспортдан фойдаланиши учун анча вақт ва пул сарфлаб ишончнома олишимиз шарт. Ака-укалар, опа-сингиллар билан ҳам худди шундай аҳвол. Бу ҳам оилавий бюджетга зарар, ҳам ҳужжат тайёрлаш учун кўп вақт сарфлайсиз. Бегона одамларга ишончнома беришни тушуниш мумкиндир, лекин ота-она боласи, ака-ука, опа-сингил бир-бирига ишончнома бериши, очиғини айтсак қадриятларимизга ҳам, менталитетимизга ҳам тўғри келмайди. 1990-йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар ...
Автор: KENJAYEV AMIRBEK ALIJON O‘G‘LI 110147
  • 164 Комментарии
Рассмотрено
Разрешение тонировки для частных транспортных средств.
Предлагаю разрешить использование 70% тонировки задней полусферы автомобиля в силу нижеследующих обстоятельств. - Узбекистан является страной с жарким климатом; - детям на заднем сиденье автомобиля становится очень жарко и душно, а также могут пострадать от солнечного удара. - занавески также запрещены.
Автор: TAJIYEV ARTUR RIXSIBAYEVICH 113640
  • 288 Комментарии
Рассмотрено
×
Карта портала