Недостаточно голосов
Тошкент метрополитени бекатлари сонини янада кўпайтириш ҳақида
Жамоат транспорти жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Чунки жамоат транспортида ҳаракатланиш инсонлар учун транспортнинг бошқа турларида ҳаракатланишдан анча арзон, хавфсиз ва қулай ҳисобланади. Юртимизда аҳолининг аксарияти жамоат транспортидан фойдаланиб келади. Ҳозирда мамлакатимиздаги кўплаб шаҳарларда унинг бир нечта турлари фаолият юритмоқда. Жамоат транспортлари орасида “Тошкент метрополитени”, яъни метро жамоат транспорт тури алоҳида ўринни эгаллайди. Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳри йўлларида сутканинг исталган пайтида транспорт воситаларининг оқими жуда кўплиги натижасида юзага келаётган тирбандликлар метродан фойдаланиш талабини янада оширмоқда. Аммо Тошкент метрополитенининг асосий муаммоларидан бири – унинг бекатлари Тошкент шаҳрининг бутун ...
Автор: TOSHMURODOV ILYOS ZOIR O‘G‘LI 1427
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
Термиз шаҳрида ягона бўлган ер ости пиёдалар ўтиш йўлагини фойдаланишга топшириш ҳақида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракатини хавфсиз ташкил этиш, йўлларда йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфраструктурасини замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Аммо кўп йиллардан буён Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар “Имом-Ат-Термизий” марказий кўчасидаги йўллар инфраструктурасида муаммоли масалалар сақланиб қолмоқда. Масалан, Термиз шаҳрининг “Имом-Ат-Термизий” марказий кўчасида жойлашган ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги бир неча йиллардан буён таъмирталаб аҳволда бўлиб, пиёдалар фойдаланиши учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Ушбу ўтиш йўлаги пиёдалар фойдаланиши учун яроқсизлиги сабабли, пиёдалар транспорт воситалари йўлларидан кесиб ўтишмоқда ва бунинг натижасида йўл ҳаракатининг ҳар ...
Автор: TANGIROV BAXODIR XUSHBAKOVICH 1281
  • 1 Комментарии
Недостаточно голосов
Барча давлат олий таълим муассасалари ҳузурида кадрларни қайта тайёрлаш марказларини ташкил этиш ҳақида
Бугунги кунда барча соҳаларда иш берувчи томонидан қўйиладиган асосий талаблардан бири бу – ходимлар учун янги билим ва кўникмаларга эга бўлишдир. Замон шиддат билан ўзгариб бориши, меҳнат фаолиятининг барча соҳаларига янги рақамли технологиялар ва иш юритишнинг янги услублари жорий қилиниши натижасида меҳнат бозоридаги рақобат тобора ортиб бормоқда ҳамда давлат ва хусусий ташкилотлар юқори малакали кадрларга эҳтиёж сезишмоқда. Мамлакатимизда кадрларни қайта тайёрлаш йўналишида маълум бир миллий тажриба шаклланган. Масалан, юқори малакали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида айрим олий таълим муассасалари ҳузурида турли марказлар, ўқув дастурлари ва курслари ташкил ...
Автор: XAMDAMOVA NIGORA ABDIAXATOVNA 1316
  • 2 Комментарии
Недостаточно голосов
Таянч докторантурага ҳужжат топширишда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификат мажбурийлигини бекор қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасида давлат олий таълим муассасаларининг таянч докторантура босқичига ҳужжат топширишда талабгордан хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлиши талаб қилинмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг таянч докторантура босқичига талабгорларнинг ҳужжат топшириш сони кескин камайиб бормоқда ҳамда олий таълим муассасаларида таянч докторантура учун ажратилган жойлар бўш қолмоқда. Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлган талабгорлар асосан хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларининг таянч докторантурасига ҳужжат топширишади ҳамда уларнинг сертификатни қўлга киритишининг асосий сабаби ҳам хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришдир. Мантиқан олиб қараганда, юртимиздаги олий таълим ...
Автор: SAFAROV AZAMAT RASUL O‘G‘LI 2150
  • 26 Комментарии
Недостаточно голосов
Магистратура босқичига ҳужжат топширишда чет тили сертификати мажбурийлигини бекор қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасида давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топширишда талабгордан чет тили бўйича етарли билимга эга эканлиги тўғрисида сертификат талаб қилинмоқда. Чет тили сертификатига эга бўлмаган талабгорлар эса шунчаки давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топшира олишмаяпти. Бунинг натижасида аксарият ёшларимиз хорижий олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, чет эл давлатларига ўқиш учун кетишмоқда. Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топшириш учун чет тили сертификатини ўзгартириб бўлмас талаб сифатида белгилаш, бироз мантиққа мос келмайди. Чунки чет тили бўйича етарли билимга эга эканлиги тўғрисида сертификатга эга ...
Автор: UMAROV SUKHROB RAXIMJON O‘G‘LI 2931
  • 43 Комментарии
Недостаточно голосов
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Ўрда” чорраҳасига пиёдалар ўтиш жойини қайтариш ҳақида
Шайхонтоҳур туманининг “Алишер Навоий” ва “Лабзак” кўчалари кесишмасида жойлашган чорраҳада реконструкция ишларини олиб бориш чоғида маҳаллий инфратузилма эътиборга олинмади ва натижада чорраҳа пиёдалар учун хавфли ва ноқулай бўлди. Бунинг асосий сабаби, таъмирлаш ишлари якунида чорраҳанинг бир томонидаги пиёдалар ўтиш жойининг демонтаж қилинишидир. Пиёдалар ўтиш жойининг демонтаж қилиниши оқибатида пиёда йўлни кесиб ўтиши учун талаб этиладиган масофа ва вақт икки баробарга ошди. Ушбу пиёдалар ўтиш жойини сақлаб қолиш муҳим. Чунки у пиёдалар учун жамоат транспорти бекатига, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга етиб бориш учун энг қисқа йўл бўлиб, “Ўрда” маҳалласидаги аҳоли ...
Автор: XAMIDOV ARTUR RUSTAMOVICH 1508
  • 0 Комментарии
Недостаточно голосов
Мактабгача таълим муассасаларида видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ҳақида
Деярли барча ота-оналар фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришади. Бу одатий ҳолга айланган. Ота-оналар меҳнат фаолиятини амалга ошираётган пайтда, ўз фарзандларини мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларига ишониб қолдириб кетишади. Лекин ҳозирда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хил видеолавҳалар орқали мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари тарбияланувчиларга нисбатан қўпол ва ҳаттоки қонунга хилоф муносабатда бўлаётганининг, тарбияланувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатаётганлигининг ва тарбияланувчиларга сифатсиз шарт-шароитлар яратилганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бугунги кунда Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасалари икки тоифага, яъни давлат тасарруфидаги ва хусусий мактабгача таълим муассасаларига бўлинади. Юқорида санаб ўтилган салбий ва қонунга хилоф ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ...
Автор: TURSUNOV SHERZOD SHOKIROVICH 1657
  • 7 Комментарии
Недостаточно голосов
Тошкент метрополитени станцияларининг бекатлар қисмини ойналар билан ёпиш ҳақида
Юртимизда жамоат транспортини ривожлантириш ва аҳоли учун янада қулай қилиши бўйича кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда. Барча жамоат транспорти турлари орасида метрополитен алоҳида ўринни эгаллайди. Хусусан, сўнгги йилларда метрополитеннинг янги бекатларини қуриш, уларда замонавий рақамли технологиялардан фойдаланишни ташкил этиш ва метрополитенда аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Аммо, шунга қарамасдан, бугунги кунда Тошкент метрополитенида мавжуд бўлган бир долзарб муаммога ечим таклиф қилмоқчиман. Сўнгги пайтларда, ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг метрополитенда поезд релслари тагига ўзини ташлаб суиқасд қилганлигига ёки маълум бир сабабларга кўра, релслар устига йиқилиб тушганлигига ...
Автор: G‘ANIYEV XASAN QO‘ZIBOY O‘G‘LI 1559
  • 3 Комментарии
Недостаточно голосов
Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига малака тоифаларини бериш тартибини такомиллаштириш ҳақида
Ҳозирда мамлакатимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор берилиб, ёшларимизнинг сифатли таълим олиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда турли босқичларга эга бўлган таълим тизими йўлга қўйилган бўлиб, ушбу тизимда умумий ўрта таълим босқичи муҳим аҳамият касб этади. Умумий ўрта таълим босқичи бутун таълим тизимининг асосини ташкил этади. Юртбошимиз Ш. Мирзиёев таъбири билан айтганда “Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб. Мактабни мактаб қиладиган куч эса ўқитувчилардир”. Шу ўринда, умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларимиз фаолияти билан боғлиқ бир масалага тўхталмоқчиман. Барчамизга маълумки, умумтаълим мактабларида ҳаттоки баъзи олий ёки ...
Автор: ABDIKARIMOV BEKCHAN TANGRBERGANOVICH 1831
  • 8 Комментарии
Недостаточно голосов
Жамоат хожатхоналарини ташкил этиш ҳақида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шаҳарларимизнинг инсонлар учун қулайлик даражасини ошириш мақсадида замонавий қурилиш лойиҳалари асосида кўплаб бинолар, боғлар, дам олиш масканлари ва бошқа турдаги иншоотлар қурилмоқда. Бироқ, бугунги кунда шаҳарларимизда жамоат хожатхоналарини қуриш муаммоси ҳанузгача долзарб муаммо сифатида сақланиб қолмоқда. Масалан, шаҳарда маълум бир юмуш билан юрганда ёки шаҳар айлангани чиққанда деярли бирорта ҳам жамоат хожатхонасига дуч келмайсиз. Бу ҳолат шаҳар аҳолиси ва чет эллик меҳмонлар учун ноқулайликларни туғдирмоқда. Юртимизга ташриф буюрувчи чет эллик меҳмонлар жамоат хожатхоналарининг мавжуд эмаслигини Ўзбекистоннинг ...
Автор: BOBOMURODOV YUSUF G‘ULOMJONOVICH 2035
  • 10 Комментарии
Недостаточно голосов
Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда автотураргоҳларни қуриш мажбуриятини белгилаш ҳақида
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда кўп квартирали уйлар ва турли ижтимоий соҳа объектларининг сони тобора ортиб бормоқда. Бироқ янги қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда қурувчи ташкилотлар томонидан кўплаб камчиликларга йўл қўйилмоқда. Хусусан, кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектлари (бозорлар, савдо марказлари, истироҳат боғлари, санъат ва маданият муассасалари ва бошқалар)нинг қурилиш лойиҳаларида автомобиль транспорти тураргоҳи назардан четда қолиб кетмоқда. Бу ҳолат, ўз навбатида, қурилиш лойиҳаларининг сифати, қулайлиги ва хавфсизлик даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунга асосий сабаб сифатида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда автомобиль транспорти тураргоҳларини қуриш мажбурийлигини назарда тутувчи ...
Автор: MELIKULOV XUSNIDDIN SHAVKAT O‘G‘LI 1854
  • 4 Комментарии
Недостаточно голосов
Бувайда тумани марказида замонавий автотураргоҳ қуриш тўғрисида
Бувайда тумани фуқаролари ва туманга ташриф буюрувчи меҳмонлар туман марказига бирор бир иш билан автотранспорт воситасида келса, транспорт воситаси тўхтаб туриши учун ҳеч қандай махсус ажратилган жой мавжуд эмас. Аммо кийим-кечак бозорига, кўкат бозорига ёки марказдаги дўконларга кириш учун автотранспорт воситасини йўл четида (“тўхташ тақиқланган” белгиси бор бўлса ҳам) қолдиришга мажбур бўлмоқдамиз. Натижада эса рухсат этилмаган жойга автотранспорт воситасини қолдирганлигимиз учун жарима тўламоқдамиз. Юқоридагилардан келиб чиқиб, туманимиз марказидаги “Маданият саройи” олдидаги жойнинг бир қисмига замонавий кўп қаватли автотураргоҳ қуришни таклиф этамиз. Таклифнинг амалга оширилиши туман аҳолисига қулайликлар яратилиши, йўллардаги тирбандликнинг камайиши ...
Автор: ALIQULOV SHERALI ABDULLAYEVICH 2099
  • 4 Комментарии
Недостаточно голосов
Фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялай оладиган мультфильм ва кинофильмларни яратиш ҳақида
Бугунги кунда рўй бераётган глобаллашув жараёнида фарзандларимизда инсонийлик, шукроналик, сабр-қаноат каби фазилатларни шакллантирувчи мультфильм ва кинофильмларни кўпайтириш керак. Глобаллашув жараёни нафақат оммавий маданият, қолаверса, инсоний қадриятларни ҳам ўзида мужассам этади. Ҳозирги кунда аксарият телеканаллар орқали эфирга узатилаётган мультфильмлардаги айрим қаҳрамонлар ва уларнинг қилаётган ишлари, ўзаро мулоқотлари бизнинг миллий маънавиятимиз, анъана ва қадриятларимиз ҳамда улуғвор мақсадларимизга мутлақо мос келмайди. Шу сабабли, ёшларнинг дунёқарашига ижобий таъсир этувчи мультфильм ва кинофильмларни эфирга узатиш (Aqlvoy ва Bolajon телеканаллари орқали), миллий менталитетимиз ва асрий қадриятларимизга мос бўлган янги миллий фильмларни яратиш мақсадга мувофиқ.
Автор: NURPULATOV ZIYODULLA XAYRULLA O‘G‘LI 2192
  • 7 Комментарии
Недостаточно голосов
Иккиламчи бозордан автомашина харид қилинганида кредит маблағини тўғридан-тўғри сотувчи (жисмоний шахс)нинг пластик картасига ўтказиб бериш ҳақида
Бугунги кунда иккиламчи автокредитларни ажратишни соддалаштириш керак. Маълумки, банклар орқали автокредитлар фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Истeъмол крeдити тўғрисида”ги Қонуни асосида ажратилади. Бироқ қонунга мувофиқ, агар фуқаро банк орқали иккиламчи бозордан кредитга автомашина харид қиладиган бўлса, банк тарафидан кредит маблағи тўғридан-тўғри автомашина сотувчисининг ҳисоб рақамига ўтказилиб берилмайди. Чунки Қонуннинг 15-моддаси иккинчи қисмида қуйидаги норма белгиланган: “Молиявий истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади”. Яъни, ушбу моддага ...
Автор: SABIRBAYEV DASTAN KARIMBAYEVICH 2451
  • 18 Комментарии
Недостаточно голосов
Тез тиббий ёрдамнинг ишига тўсқинлик қилганлик ва ёлғон чақирув ҳолатларига нисбатан қонуний жавобгарликни белгилаш ҳақида
Бугунги кунда “103” рақами орқали тез тиббий ёрдам ходимларига мурожаатлар сони ортиб, шу билан бирга, ёлғон чақирувлар ва уларга хизмат вақтида тан жароҳатлари етказиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Буларни ижтимоий тармоқлар орқали тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан беписандлик билан муомалада бўлиш, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, ёлғон чақирувлар асосида уларни овора қилиш ҳолатларини ўзида ифода этган лавҳаларнинг тарқалиши мисолида кўп бор кузатмоқдамиз. Амалдаги қонунчиликда мазкур ҳолатларга нисбатан ҳуқуқий жавобгарлик назарда тутилмаганлиги ушбу ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Автор: VAQQOSOV SAYDULLOXO‘JA ANVARJON O‘G‘LI 12343
  • 31 Комментарии
Недостаточно голосов
Мактабгача таълим муассасалари ва мактаблардаги болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш жараёнида, аввало, болаларнинг хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Кўп ҳолларда кузатамизки, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар йўлларнинг четига қурилган. Аксарият мактаблар эса катта автомагистрал йўлларда ҳам жойлашган. Эҳтимол, йўллар бўйида мактаб ва боғчалар қуришни бас қилармиз. Агар имкони бўлса, йўлларнинг бўйидаги шундай муассасаларни кўчаларнинг ичкарисига кўчириш керак. Ҳар қанча тезликни чекламайлик, қоидага риоя қилмайдиган ҳайдовчилар топилаверади.
Автор: KUZIBAYEV JAHONGIR ABDUXALILOVICH 1994
  • 5 Комментарии
Недостаточно голосов
Сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун таълим кредитини олишда имкониятлар яратиш ҳақида
Бугунги кунда кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун 14 фоиз миқдорда имтиёзли таълим кредитлари ажратилиши белгиланган. Аммо сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга эса имтиёзли таълим кредити тақдим этилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилмаган. Шу сабабли, сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналарига қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ҳам имтиёзли таълим кредитини тақдим этиш тартибини амалиётга киритиш мақсадга мувофиқ.
Автор: MIRZABOYEV BEHZOD BAHROM O‘G‘LI 2516
  • 15 Комментарии
Недостаточно голосов
Банкоматлардан нақд пул маблағларини ечиб олганлик учун белгиланган фоиз ставкаларини пасайтириш ҳақида
Ассалому алайкум! Мурожаатим шундан иборатки, ҳозирда фуқаролар учун банкоматлар орқали пластик картадан нақд пул маблағларини ечиш бўйича қулайликлар яратилмоқда. Лекин ҳар бир ходимнинг, давлат хизматчисининг ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган бошқа шахсларнинг ойлик маоши ҳисоб-китобида даромад солиғи, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ҳисоб варағи бадали ва касаба уюшмасига аъзолик бадали ушлаб қолинади. Ишчига барча солиқ ва бадаллар ушлаб қолинган сумма ойлик маош сифатида берилади. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон Республикасида аксарият иш берувчилар ўз ишчиларига ойлик маошни тўлиғича пластик карта орқали электрон шаклда бериб келмоқда. Мамлакатимизда олдинги йилларга нисбатан электрон тижорат ...
Автор: ARTIQOV JASURBEK UMARDJONOVICH 3013
  • 36 Комментарии
Недостаточно голосов
Давлат гранти асосида олий таълимни тамомлаган битирувчиларнинг дипломини олий таълим муассасасида сақлаш амалиётини бекор қилиш ҳақида
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда ёшлар учун кўплаб қулайликлар ва имкониятлар яратилиб берилмоқда. Маълумки, Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасасини давлат гранти асосида тамомлаган талабаларнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломининг асл нусхаси уч йил муддат давомида таълим муассасасида сақланади. Нима сабабдан давлат гранти асосида олий таълимни тамомлаган талабанинг дипломи олий таълим муассасасида маълум бир муддат сақланиши керак деган савол туғилиши табиий?! Аксарият ҳолларда, олий таълимни давлат гранти асосида тамомлаётган битирувчилар олий таълим муассасаси томонидан иш жойи билан таъминланаётгани йўқ. Бугунги кунда давлат гранти асосида олий таълимни тамомлаётган битирувчига диплом асл нусхасининг ...
Автор: ERMURODOV DILMURAT XUSHVAKTOVICH 2175
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини боғловчи чорраҳада автотранспорт воситалари ҳаракати учун йўл ўтказгич қуриш ҳақида
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Қибрай туманини боғловчи чорраҳа – Тошкент автомобил ҳалқа йўли ва Университет (Тошкент давлат аграр университети жойлашган) кўчалари кесишмасида жуда катта тирбандлик юзага келмоқда. Тирбандлик кундан-кунга ортиши натижасида кун давомида ҳайдовчилар ўртасида тортишувлар юзага келмоқда. Эрталаб ишга бориш ва келишда соатлаб тирбандликда туришга тўғри келмоқда. Айтиш керакки, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тирбандликларни олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланиб улгурган.
Автор: EGAMBERDIYEV ABDURAUF HASAN O‘G‘LI 2218
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
×
Карта портала